RU

Последние новости

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  1 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз" Новости

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Хакимов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўткинчи мақомида ўтмаслигини билардик. Гарчи ҳар икки жамоа ҳам Суперлигани тарк этганига қарамасдан, мухлислар учун томошабоп футбол намойиш этди. Биз ўйинга тайёрланган вақтимизда футболчиларга мухлислар учун, шунингдек, барча шароитларни бекаму кўст яратиб бераётган клуб раҳбарияти учун курашишни тайинлагандик. Раҳбарият томонидан яратиб берилган шароит клубни қуйи лигага тушиб кетишига мос эмасди. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

Тўғри, хатолар йўқ эмас, ҳалигача ҳам футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишларида қийинчиликларга дуч келишмоқда. "Андижон" ҳам жуда кучли ўйин намойиш этди, улар ҳам шунчаки расмиятчилик учун ўйнашгани йўқ. 

Бугун фақат ғалаба учун ҳаракат қилдик. Йигитларга курашувчан ўйин учун раҳмат айтаман, улар юзимни ёруғ қилишди. "Металлург" билан ўйиндан сўнг футбол "профессорлари" мени тўғримда яхши гапларни ёзишмади. "Кексайиб қолибсиз, ишни тўхтатинг" қабилидаги фикрларни айтишди. Кимдир мен билан 50-60 метр масофага чопишмоқчи бўлса, марҳамат. Ёки бошқача усулда мусобақалашмоқчи бўлса ҳам тайёрман.

Клубимиз раҳбарияти номидан матбуот хизматига, хусусан, Бекзод Толибовга раҳмат айтаман. Сизлар мавсум давомида жуда яхши ишладинглар. Шунингдек, Ўзбекистондаги барча клублар матбуот хизматларига, футбол соҳасида меҳнат қилаётган журналистларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман.

Мавсум давомида хатолар бўлмаган дея олмайман. 3 та ўйин қолганида, жамоани қабул қилиб олдим. Албатта, озгина бўлса ҳам, жамоани Суперлигада олиб қолишга назарий жиҳатдан имконият бор эди. Қўлдан келганича ҳаракат қилдик. "Металлург" билан ўйинда кўрдинглар, омад биздан кўп вазиятларда юз ўгирди. Ютқазадиган ўйин эмасди. Ишлашда давом этамиз. Бу йигитларни кўпларини олиб қолишга ҳаракат қиламан. Улар билан жангга боришга тайёрман. Барчаси машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам астойдил меҳнат қилишади.

- Жамоани Про-лигада ҳам бошқаришда давом этасизми?

- Албатта, биз шундай гаплашганмиз. Раҳбарият билан бу борада суҳбатлашиб келишиб олганмиз. Биласизми, клуб раҳбарияти мени аввал қилган айбимни кечиришди. Бунинг учун миннатдорман. Менда ПРО лицензияси йўқ, А лицензияси бор, бунинг учун футбол фалсафаси бўйича ўқиб келмоқчиман.

Раҳбарлар ишонишди, бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Қаршида, Қўқонда бу каби қийин вазиятлардан чиққанмиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика