RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  0 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Баҳром Норсафаров: «Энг катта муаммо бизда танлов имконияти кам» Новости

Баҳром Норсафаров: «Энг катта муаммо бизда танлов имконияти кам»

Келаси йили Хитойда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қувонарлиси, қитъа чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги қизларимиз душанба куни якунига етган саралаш босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Биз мусобақа якунлари ва янги режалар юзасидан терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаровдан интервью олдик.

- Баҳром ака, аввало, қитъа чемпионатининг финал босқичи йўлланмаси қўлга киритилгани билан табриклаймиз. Таассуротлар аъло эканлиги аниқ. Келинг, суҳбатимиз бошида саралаш турнири тафсилотлари билан ўртоқлашсангиз.

- Агар дастлабки икки тур натижаларига эътибор қаратсак, сўнгги учинчи ўйин финал мақомида бўлгани ойдинлашади. Хитой Тайпейи терма жамоасини фақат мағлубиятга учратишимиз шарт эди. Ғалаба қозониш учун эса гол уриш талаб этилади. Шуни инбатга олган ҳолда майдонга аниқ гол ура оладиган ҳужумчини асосий таркибда туширдик. Бу борада Мафтуна Панжиева ва Шаҳноза Қурбоновага ишонч билдирдик. Улар зиммаларига юклатилган вазифани шараф билан уддалашди. Рақиб дарвозасини ишғол қилганимиздан сўнг ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратдик. Бу вазифани ҳам ҳимоячиларимиз тўлиқ бажаришди.  Шу ўринда бир нарсани айтишим керак, Хитой Тайпейи терма жамоаси ўз таркибини Хитойдан таклиф этилган янги футболчилар эвазига анча кучайтириб олибди. Қолаверса, мураббий ҳам янги экан.

- Саралаш мусобақаси олдидан Хитой Тайпейи терма жамоасига асосий рақиб сифатида қаралаётганмиди ёки Гонконггами?


- Бундан уч йил аввал биз 16 ёшгача бўлган Хитой Тайпейи терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эдик. Гонконг билан эса Рио Олимпиадаси саралаш турнирида тўқнаш келиб, кичик (1:0) ҳисобда устун келган эдик. Ўшанда жуда ҳам оғир ўйин ўтказгандик. Лекин ўтган вақт мобайнида терма жамоаларда сезиларли даражада ўзгаришлар рўй бергани кўзга ташланиб қолди.

- Рақиб жамоалар, хусусан, Хитой Тайпейи сиз кутган ўйинни намойиш этдими?


- Ҳа. Айниқса, Хитой Тайпейи терма жамоаси мен кутганимдан ҳам кучли ўйин намойиш этди.

- Футболчиларимиз ўз имкониятлари даражасида тўп суришдими ёки бундан ҳам яхши ўйнашлари мумкинмиди?


- Мумкин эди. Ишончим комил, ҳали футболчиларимиз ўз ўйинларини кучайтира оладилар.

- Дарвозамиз дахлсизлиги сақлаб қолинди. Бу ҳимоя чизиғи ва дарвозабоннинг маҳорати туфайлими?


- Шундай деса ҳам бўлади. Учта ўйинда 7та тўп киритдик. Бунинг баробарида ўз дарвозамиз дахлсизлигини ҳам сақлай олдик. Тошкентда ўтган Марказий Осиё кубогида ҳам ҳимоячиларимиз ва дарвозабон ишончли тарзда ўйнашган эди.

- Бу ёшларимиз орасида миллий терма жамоада бемалол ўйнай оладиган футболчилар борми?

- Албатта, бор. Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова, Нозима Камолтоева, Малика Бурхонова, дарвозабонимиз Мафтуна Жонимқулова бемалол миллий жамоамизга ёрдам бера оладилар.

- Саралаш баҳслари ташкилотчилиги сизга маъқул келдими?


- Айрим майда камчиликларни инобатга олмаса яхши ўтди. Бошида юзага келган баъзи хатоларни кейин тузатишди.

- Эндиги режалар қандай? Жамоа қачон йиғилади?


- ЎФФ Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов билан учрашишим керак. Шундан сўнг терма жамоанинг режаларини тузиб чиқамиз. Биз ўз таклифларимизни тақдим этамиз. Осиё чемпионатининг финал босқичи келаси йил август ойида бўлиб ўтади. Унгача ҳар ойда камида битта йиғин ва унинг доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак.

- Бу таркибни янада такомиллаштириб борасизми? Номзод футболчилар борми?


- Кўз остимга олиб қўйган футболчилар бор. Уларнинг ўйинларини кузатиб бораман. Саралаш баҳсларида тўп сурганларнинг финал босқичига боришларига кафолат йўқ. Ўз устида тинмай ишлайдиган футболчиларгагина ишонч билдираман. Бўлди, Осиё чемпионатига чиқиб олдик, энди мусобақани кутиш қолди, дейдиганлар қаттиқ янглишишади. Ўша пайтда ким энг кучли тайёргарликка эга бўлса, ўша ўйинчиларни Осиё чемпионатига олиб кетамиз.

- Терма жамоамизнинг савияси Япония, Жанубий Корея, КХДРга тенглашиб боряптими?


- Ҳали Японияга етиб олишимизга вақт бор. Лекин таққослаганда терма жамоамизда, умуман, аёллар футболида сезиларли ўсишга эришяпмиз.

- Таққослаб кўрганда, бу жамоаларга қайси жиҳатлар бўйича ютқазяпмиз? Фақат тезликдами?


- Энг катта муаммо - бизда танлов имконияти жуда кам. Яъни, чегараланган. Аёллар футболида шуғулланаётган қизларимиз нисбатан олганда оз. Айниқса, ёшларда. Сиз санаб ўтган давлатларда ҳар бир ёш терма жамоаси тоифасида ўзининг чемпионатлари бор. Мактабда аёллар бўйича футбол дарслари киритилган. Бизда ҳам йилдан-йилга ўсиш кузатиляпти.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика