RU

Последние новости

22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  4 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  13 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  67 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  9 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  8 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   16 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  3 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13

Баҳром Ҳайдаров: “Хотиржамликка берилмаймиз” Новости

Баҳром Ҳайдаров: “Хотиржамликка берилмаймиз”

“Нефтчи” – “Насаф” (3:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳромжон Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- Иккинчи босқичдаги ўйинларимиз ичидаги энг қийин баҳслардан бирини ўтказдик. “Насаф”га қарши беллашув оғир ўтишини йигитларга анчадан бери айтиб келардим. Қарши жамоасини етакчи футболчилар тарк этган бўлсада, барибир кучли жамоа деб ҳисоблайман. Қўлга киритилаётган кетма-кет ғалабаларимиз футболчиларнинг машғулотлардаги меҳнатлари маҳсулидир. Агар шу руҳда давом этсак, “Нефтчи” янада кучли ўйин намойиш қилади. Ғалаба билан барча фарғоналик мухлисларни табриклаб қоламан. Шунингдек, мамлакатда “Нефтчи” жамоасига бефарқ бўлмаган ишқибозларни ҳам ушбу муваффақият билан қутлашни истардим.

- “Насаф”ни мағлуб этишнинг сири нимада бўлди?
- Хар бир ўйинга жиддий тайёрланяпмиз. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик.  “Насаф” жамоасига хурмат сақлаган ҳолда шуни айтаманки, бу жамоанинг ҳам ўзига яраша кучсиз нуқталари мавжуд. Биз мана шундай камчиликлардан унумли фойдаланишга уриндик. Бугун омад биз тарафда бўлди. “Насаф”нинг кейинги ўйинларида омад тилайман.

- “Нефтчи” жамоасида яхши ўзгаришлар кузатяпмиз. Яъни жамоа олдинга дадил қадам ташламоқда.
- Хотиржамликка берилмаймиз. Шу руҳда давом этмоқчимиз. Ҳали Суперлигада қолиш учун ҳамма ишни тўлиқ амалга оширганимиз йўқ. Ҳозир чемпионатда жон сақлаб қолиш учун илк қадамларни ташлаяпмиз. Қачонки, Суперлигада ўз ўрнимизни расман сақлаб қолсак хотиржам бўлишимиз мумкин.Шогирдларимдан ҳам хотиржамликка берилмасликни талаб қиламан.

- Таркибни нимани эвазига танлаяпсиз?
- Қўл остимда бир хил кучга эга 20 нафар футболчи бор. Йигитларни қайси бирига имконият берсам, майдонга чиқиб ишончимни оқлаяпти. Уларга катта раҳмат! Деярли хар бир футболчимизни асосий таркибга лойиқ дейиш мумкин. Масалан ўтган турнинг энг яхши дарвозабони Абдужалилов бу турда дам олди. Унинг ўрнига Абдуллаевга имконият бердик ва у ҳам ўзини кўрсатди.

- Авазбек Ўлмасалиев мавсум бошидан бери деярли хар бир чизиқда ўйнаб чиқди. Ўйлашимизча, унда ҳужумкорлик қобиляти кучлироқ. Балки уни ҳужумчи сифатида ҳам синаб кўрарсиз?
- Ҳимоядан ҳужумга қўшилиб гол урса яхши эмасми ? Ҳимоячи сифатида голлар уриб турса, хар тарафлама ўсади деб ўйлайман. Ранжитган тарафи, Авазбек бугун бироз жарохатланди. Умид қиламанки, тез орада яна сафимизга қайтади.  Ўлмасалиев жуда ёш ва иқтидорли ижрочи ҳисобланади. У келажакда терма жамоа учун ҳам яхши савиядаги футболчи бўлиб етишиб чиқади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика