RU

Последние новости

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  4 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  6 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сурхон" (0:1) учрашувидан сўнг термизликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрларни билдириб ўтди.

"Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Бизга ишонч билдириб келаётган мухлисларга, клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйинни ҳамма кўрди, тенгкурашлар остида кечди. Бундай ўйинларда ким гол урса ўша жамоа ютиб кетарди. Битта гол кўп нарсани ҳал қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлимдаги қизил карточка режаларимизни бузиб қўйди. Лекин бу ҳам яхшиликка экан. Қарши ҳужумда имкониятларимизни кутдик. Қайсидир маънода дурангни ушлаб қолиш учун ҳам ҳаракат қилдик. Ортга йўл йўқ эди. Олдинга ўтишимиз натижасида пенальти ишладик. Жамоада футболчилар орасида рақобатни юзага келтиришга қийналаётган эдик. Бугунги баҳсда янги футболчилар ўйнаши натижасида рақобат кучайди. Бу нарса дарҳол кўзга ташланди. Биринчи даврада футболчиларнинг камлиги, тажрибасизлиги панд бериб қўйганди",- дейди Баҳром Ҳайдаров.

- Бугун ўйинни асосий таркибда бошлаган Жавоҳир Соҳибов, Никита Павленко каби футболчиларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Жавоҳир Соҳибовни илк дақиқалардан майдонга тушириш ёки туширмасликни ўйлаб тургандик. Боиси яхши спорт формасида эмасди. Бироқ охирида барибир асосий таркибга қўйишга қарор қилдик. Бу болага қойил қолганим максимал спорт формасида бўлмасада охиригача чидаб берди. Никита Павленко кўп жароҳат олгани сабаб биринчи даврада кам ўйнаганди. Биз билан бир ойдан ошиқ вақт давомида машғулотлар ўтказди. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришига ишонаман. 

- Қизил карточкага эътирозингиз йўқми?

- Ўша вазиятда фол бўлди. Шундай экан эътироз қилишга ҳожат йўқ. 

- Жамоада бош мураббий масаласига аниқлик киритилдими?

- Биринчи давра тугашини кутаётган эдик. Мана кеча расман бош мураббийликни менга ишониб топширишди. Ҳар бир ўйин биз учун финал. Олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этамиз. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, дейилгани бежиз эмас. Ўз уйимизда ўйнашни истардик. Ҳаракатлар кетяпти. "Андижон" билан ўйиндан сўнг буни ҳал қилишса яхши бўларди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика