RU

Последние новости

18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  0 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   6 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  13 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  3 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0

Баҳром Ҳакимов: "Шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик" Новости

Баҳром Ҳакимов: "Шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик"

«Динамо» - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан сўнг «Динамо» бош мураббийи Баҳром Ҳакимов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, «Динамо» жамоасини мана шундай шиддатли ва жуда асабий ўйинда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Уйимиздаги сўнгги ўйинда «Шўртан» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганимиздан сўнг бугун ҳам футболчилар ғалабани қўлдан бой бермаслик учун катта босим остида тўп суришди. Шукурки, якунда ўзимиз учун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Жамоам ўйинидан қониқдим.

- «Навбаҳор» жамоасини мағлуб этишда шогирдингиз Бахтиёр Ашурматовнинг имкониятларини билишингиз сизга қўл келдими?

- Биласизми, ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда икки ҳафта вақт бор эди. Ушбу муддат давомида Наманган жамоасининг сўнгги ўйинларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Шу жумладан шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ҳам қандай ўйин услубида тўп суришини ўргангандик. Ўтган ҳафта «Шўртан» билан назорат баҳси ўтказганимиз ҳам ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришимизни таъминлади.

- Сўнгги ўйинлар пайтида жуда асабийлашаяпсиз. Ўйин борасида нимадан қониқмаяпсиз?

- Ҳар ўйинда устунлик қилиб, вазиятлар яратаётган бўлсакда жуда катта босим остида тўп сураётгандекмиз. Натижада футболчилар асабларини жиловламай ҳакам томонидан жазоланмоқдалар. Қатор сариқ карточкалар эса муҳим ўйинларда асосий футболчиларимизсиз қолишимизга сабаб бўлмоқда. Бу борада футболчилар билан иш олиб борамиз.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика