RU

Последние новости

14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  0 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  4 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  13 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  15 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик" Новости

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик"

"Динамо" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳром Ҳакимов иштирок этди.

"Бугун "Бунёдкор" биздан кўра яхшироқ ўйин намойиш этди. Буни тан оламан. Бу табиий ҳол, сабаби жамоа бир неча йиллардан буён шаклланиб келмоқда, таркибга истаган футболчини жалб эта олади. Биз олтинга тенг бўлган очкони қўлга киритдик. Мухлисларимиз бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилишди. Агар бирозгина омадимиз бўлганида 3 очко олган бўлардик. Ҳимояда ўйнаганимиз рост. Агар худо хоҳласа олий лигада қолсак мавсумлар оралиғида яхши жамоа шакллантира оламиз", - дейди Баҳром Ҳакимов.

"Биз жуда тез ҳисобни очдик. Агар бироз кечроқ гол урганимизда балки ҳисобни сақлаб қолган бўлармидик. Ўйиннинг бошидан ҳимоявий ўйнаш жуда оғир. Таркибимиздаги Илҳом Юнусов, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев каби футболчилар биринчи даврада деярли ўйнашмаганди".

"Дилшод Шарофетдинов "Сўғдиёна" билан баҳсда жароҳат олганди. Умид қиламизки у кейинги баҳсда сафга қайтади. Кейинги ўйинларга ҳам шундай тайёрланамиз, сабаби бизда орқага йўл йўқ", - дейди Ҳакимов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика