Баҳриддин Ваҳобов: "СА"нинг рамзий терма жамоасидан қачондир ўрин оламан деб ният қилгандим"
09 апр 2014 20:20
Новости
Баҳриддин Ваҳобов: "СА"нинг рамзий терма жамоасидан қачондир ўрин оламан деб ният қилгандим"
Маълумки, сайтимиз ижодкорлари олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг ўзининг рамзий терма жамоасини аниқлаб омма эътиборига ҳавола этиб келмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган 4-турдан сўнг ҳам бир қатор футболчилар рамзий терма жамоадан ўрин эгаллади. Улардан бири Баҳриддин Ваҳобовдир. "Бухоро" клуби ҳужумчиси 4-турда "Металлург"га қарши баҳсда сермазмун ҳаракатлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдира олди. Шу муносабат билан Ваҳобов билан суҳбатлашдик.
- Championat.asia сайтининг доимий ўқувчисиман. Кўз тегмасин жуда яхши ишлаяпсизлар. Илгари тур рамзий терма жамоасини бошқа сайтларда берилмасди. "СА" ижодкорлари эса бу йилдан ушбу лойиҳани йўлга қўйгани яхши бўлди. Ўйлайманки бу лойиҳа "СА"нинг бошқа футболчи ўқувчиларига ҳам ёқди.
- Дастлабки 3та ўйинда жароҳат сабабли жамоамга ёрдам бера олмагандим. 4-турга келиб эса майдонга тушдим. Жароҳатдан кейин аввалгидек ўйнаб кетиш қийин бўлади. Лекин шахсан ўзим Металлургга қарши баҳсда кўрсатган ўйинимдан қониқдим. Афсуски бу учрашувда ҳам жароҳатга йўлиқдим. Оёғимнинг бармоғини синдириб олдим ва энди катта эхтимол билан кейинги икки ўйинни ўтказиб юборсам керак.
- Айнан 4-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишимни кутмагандим. Лекин бир кун келиб албатта "СА"нинг тур рамзий терма жамоасига киришимга ишонгандим ва бунга ният қилгандим. Эътибор учун сайт ходимларига миннатдорчилик билдираман. Насиб қилса келаси турларда ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Исломбек Рустамбеков.

Комментарии