RU

Последние новости

19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  7 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

Баҳор-2018. Тиаго Безерра ойнинг энг яхшилари билан бир хил очко жамғарди Новости

Баҳор-2018. Тиаго Безерра ойнинг энг яхшилари билан бир хил очко жамғарди

Сиз-у бизга кўплаб кутилган ва умуман кутилмаган натижалар тақдим этаётган Суперлигада баҳор мавсуми якунига етди.

Ортда қолган 3 ой сарҳисоб қилинганида, ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш анча қизғин кечаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Зеро ҳар ой янги ижрочилар ўз маҳоратини намойиш этиб, мухлислар олқишига сазовор бўлишмоқда. Март ойида энг яхши бўлиш учун номзод бўлган ўйинчилар апрелда даъвогарлар сафидан жой олишмади. Бу ҳолат май ойида ҳам кузатилди. Фақатгина “Пахтакор” аъзоси Тиаго Безерра 2 марта энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар қаторидан жой эгаллади ва у апрелда учинчи, майда эса иккинчи поғонани банд этди. Натижада айни пайтга келиб, Безерра ҳисобида 3 очко мавжуд ва у ҳар учала ойнинг энг яхшиси деб топилган футболчилар – Азиз Турғунбоев, Арслонмурод Омонов ҳамда Сардор Собирхўжаев билан биргаликда энг кўп очко жамғарган футболчилар бўлиб туришибди.

Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ҳамда Жавлон Иброҳимов ҳисобида 2 очкодан мавжуд. Март ойида сўровнома якунларига кўра учинчи бўлган Элгужа Григалашвили ҳамда май ойида учинчи поғонани эгаллаган Шавкат Саломов ҳисобида мос равишда 1 очкодан бор.

Ҳозирча баҳор мана шундай қизғин курашлар остида якунланди. Ана энди бор диққат-эътиборимиз ёзда бўладиган учрашувларга қаратилади. Кўрамиз, ёзда кимлар мухлислар-у мутахассислар эътирофига сазовор бўлар экан.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика