RU

Последние новости

11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  7 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  3 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  0 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  8 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  5 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  36 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  73

Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди" Новости

Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 учинчи саралаш гуруҳ босқичи доирасида Қатарга қарши майдонга тушади.

Ушбу учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Баҳодир Насимов ўз фикрларини билдирди.

“Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар устидан ғалаба қозонади. Бунга ишонаман. Бизни фақат ва фақат ютуқ қаноатлантиради. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда учралган мағлубиятдан сўнг ўзларини оқлаш учун фақат ғалаба учун ҳаракат қилиш керак. Бугун футболчиларимиз мухлислар учун ўйнайди. “Бунёдкор” стадиони мухлислар билан тўлиб тошса керак, деб ўйлайман. Ишқибозлар бош жамоамизни қўллаб-қувватласа истаган натижамизга эришамиз. Сурияга қарши учрашувда рақиб жамоанинг барча футболчилари тинмай югуришди.

 

Бизнинг футболчилар эса 3-4 нафари ўйнаяпти қолгани югурмаяпти. Бундай ўйин билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам барча футболчилар бирдек жонини бериб майдонда тўп тепиши керак. Нотўғри фикр билдирган бўлсам барча мухлислардан узр сўрайман. Мен ҳам Европа футболини томоша қиламан, футболчилар ёмон ўйин кўрсатишса ҳақорат қиламан. Бу футбол. Шунинг учун ҳеч кимдан ҳафа бўлиш керак эмас. Футбол шундай спорт тури, кимдир ғалаба қозонади яна кимдир мағлуб бўлади. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман.”, - дейди “Ансан Гриннерс” жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика