RU

Последние новости

10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  2 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  4 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  17 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  23 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  12 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5

Баҳодир Жалолов америкалик рақибини мағлуб этди ВИДЕО Новости

Баҳодир Жалолов америкалик рақибини мағлуб этди ВИДЕО

Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Ушбу жангда Баҳодирга америкалик Тайрел Райт рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтди. Жалолов рингга Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Мендирман ўшал” қўшиғи садолари остида чиқиб келди.

Жанг муддатидан аввал якунланди. Олти раундлик жангнинг тўртинчи раундидан сўнг Райтнинг жамоаси баҳсни давом эттиришдан бош тортди. Тўрт раунд давомида кучли зарбаларни ўтказиб юборган мезбон боксчининг мураббийлари бу билан тўғри қарорга келишди. Жалолов учинчи жангини ҳам техник нокаут билан якунлади.

Маълумот учун, профессионал боксдаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган Райт бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14та жангда рингга кўтарилиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (6та жангда нокаут эвазига рақибларидан устун келган). Бугун учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Яна 2 та жангда дурангга эришган.


>>> ВИДЕОНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ <<<

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика