RU

Последние новости

19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  0 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  2 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  3 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  8 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  1 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  3 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  7 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  6 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  2 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  4 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  12

Баҳодир Аннаматов: “Ғалаба барчамизники” Новости

Баҳодир Аннаматов: “Ғалаба барчамизники”

Кеча “Насаф” ўринбосарлари ўз майдонларида “Пахтакор” жамоаси устидан (3:1) иродали ғалабага эришишди.
Жамоа мураббийи Баҳодир АННАМАТОВ бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди: "Кеча биз анча жиддий рақиб билан куч синашдик. “Пахтакор” таркибидага кўплаб ёшлар ўз тоифаларида мамлакат терма жамоаси аъзолари саналишади. Шунга қарамай шогирдларим майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишди".

-Жамоангиз Қаршида ўтаётган беллашувда одатда биринчи бўлим ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборсада, кейинчалик иродали ғалабага эришаяпти. Бу ҳолат “Сўғдиёна” ва “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам кузатилди...
-Ғалабага бўлган ишонч, интилиш кучли. Айниқса, захирадан тушган футболчилари ўзларини кўрсата олишди. Донир Нарзуллаев иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, иккита гол уришшга эришди. Ғалаба ҳаммамизники, бундан барча хурсанд бўлди. Умид қиламизки, вақти келиб бу ёшлар жамоа асосий таркибига ҳам ёрдами тегади.

-Жамоангизнинг иқтидорли футболчиси, “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Азизбек Маликов икки ўйиндан бери майдонга тушмаяпти?
-Ўтган турда “Локомотив”га қарши ўйинда унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис ёрдам бера олмаганди. “Пахтакор”га қарши ўйиндан олдин эса у бироз шамоллаб қолганди. Шу боис уни майдонга туширмасликка қарор қилдик. Кейинги учрашувдан у бизга ёрдам беради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика