RU

Последние новости

23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  0 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  1 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  2 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  41 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  22 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  249 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  2 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Эронга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди(2:3). Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фикр билдирадиган бўлсам, ёшларимизнинг ўйинидан кўнглим тўлди, яхши ўйин кўрсатишди. Лекин, жуда кўп камчиликларимиз бор. Яхши биласизлар, орада катта танаффус юзага келган эди. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ўйнашди. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Эрон билан Ашҳободдаги Осиё ўйинларида ҳам ўйнадик ва мана бугун. Бу учта ўйин ўртасида фарқ борми? Чунки, рақибда ва бизда таркиб ўзгарди...

- Эътибор берган бўлсангиз жуда кўп ёш ўйинчилар етишиб чиқди. Уларга эътибор бермоқдамиз. Эрон билан биринчи учрашувда уларнинг айримлари дебют қилишди ва ҳаяжонда ўйнашди. Бугун эса ишончли ҳаракат қилишди. Ўзимизнинг иккита хатоимиз сабаб биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик. Рақибнинг учинчи голи эса чиройли чиқди, очиғи қарсак чалиш керак. Лекин, йигитлардан кўнглим тўқ. Бир йилдан бери ўзимизда ўйнамагандик. Аввалги ўйинда ёши катта ўйинчиларимиз ҳам хато қилди. Ёшларимизда бироз ҳаяжон сезилди. Бундан кейин халқаро ўйинлар орқали Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрамиз. 

- Жароҳат олган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?

- Уларнинг ҳолати яхши. Фақат жароҳатланганларни бугун туширмадим. Бизга ҳали керак улар. 10 кунлардан кейин бутунлай машғулотларда иштирок этишни бошлашади. Ноябрь ойида бир ойлик йиғин ўтказамиз. Шу йиғинда яна бир қатор ёшларимизни ва жароҳат олган ўйинчиларни синовдан ўтказиб оламиз. Назорат ўйинлари бўлади. Бу борада музокара кетяпти. Рақиблар рози бўлса кўпроқ назорат учрашувларини ўтказамиз. 

- Назорат ўйинларида рақиблар аниқми?

- БААда турнир бўлиб ўтади. У ерда БАА, Япония ва бошқа Европа терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда. Қирғизистон билан ҳам назорат ўйинларида қатнашамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика