Баҳодир Аҳмедов: "Ўзбекистонга юлдузлар ташрифи кўпайса, футзал янада ривожланади"
06 окт 2024 15:39
Новости
Баҳодир Аҳмедов: "Ўзбекистонга юлдузлар ташрифи кўпайса, футзал янада ривожланади"
"Ҳумо Арена"да бўлиб ўтган жаҳон ва ўзбек футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Баҳодир Аҳмедов сайтимизга интервью берди.
"Юртимизда ўтказилаётган жаҳон чемпионати биз учун катта байрам. Бунинг учун юртбошимизга ҳамда ЎФА раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Бундай йирик мусобақани ўтказиш осон эмас. Жаҳон чемпионати ёш футзалчиларимизга туртки беради. Ўйлайманки, кейинги йилларда футзалимиз янада ривожланади.
Футзал юлдузларига қарши профессионал ўйинчилик фаолиятим давомида тўқнаш келганман. Уларга қарши тўп тепиш жуда завқли. Бундай беллашувлар бизни хурсанд қилади. Ўйлайманки, бу каби юлдузларнинг мамлакатимизга ташрифи кўпайса, футзалимиз ривожига ҳисса қўшади", - деди Баҳодир Аҳмедов.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии