RU

Последние новости

21:10Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  21 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  141 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  8 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  22 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  8

Баҳодир Аҳмедов: "Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Кеча терма жамоа йиғинидан суратларни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун эса бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

- Нима учун ушбу йиғинга асосан ёшлар чақирилди?

- Асосий ўйинчиларимизнинг кўпчилиги АГМК билан бирга клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига (7-17 августда Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказилади) тайёргарлик кўришмоқда. Шу сабаб, уларга руҳсат берганмиз. Давом этаётган чемпионатимиз давомидаги кузатувларимиз натижасида ўзини кўрсатиб келаётган ёш футзалчиларни йиғинга таклиф қилиб, уларга ёрдам беришга ва шу орқали терма жамоа келажаги учун қисман бўлса-да пойдевор қўйишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ёшлар асосий йигитлар қайтгунча ўйин схемамизга мослашиб олишади.

- АГМК таркибида бўлмаган тажрибали ўйинчиларимизчи? Масалан: Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Константин Свиридов...

- Уларнинг ҳаммаси умумий қайдномамизда бор, Осиё чемпионати саралашигача улар албатта чақирилади. Шунчаки, ҳозир ёшларни тезроқ тарбиялашга ва терма жамоа ҳавосига кўниктиришга ҳаракат қилаяпмиз. Айни пайтда йиғинда бўлган йигитлар ичида ҳали тайёр бўлиб улгурмаганлари ҳам бор. Лекин, йигитлар кўрсатган нарсаларимизни тез илғаб олишмоқда ва бу нарса бизни хурсанд қилмоқда.


- Терма жамоа айни пайтда қандай услуб асосида тайёргарлик кўрмоқда? Хосе Мария Мендез услуби ва йўли давом эттирилмоқдами?

- Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз. У билан доим алоқада бўлиб турамиз, яқиндагина бизга янгича машқ услублари ва схемаларни берди. Мендез исталган масалада биздан ёрдамини аямайди ва мунтазам алоқада бўлиб туради.

- Футзал бўйича ички чемпионатимизнинг эски форматга қайтгани мураббий сифатида сизга қай даражада қулайлик туғдирмоқда?

- Эски форматга қайтилгани жамоаларга молиявий томонлама яхши бўлдик. Чунки, ўтган мавсум охирида жамоалар моддий муаммолар сабаб сафардаги ўйинларга боролмаган вазиятлар ҳам бўлганди. Ўз навбатида, олдинги ҳолатга қайтилгани мураббий сифатида менга ҳам қулай. Сабаби, кун давомида барча ўйинларни ва футзалчиларни кузатиб ўтириш имконим бор. Клублар ҳам рақиблари баҳсини томоша қилиб, уларни ўрганиб ўтиришлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, эски форматга қайтилгани яхши бўлди, бу ҳамма учун қулай.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика