RU

Последние новости

01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  13 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3

Бабаянга жаҳон чемпионати олтин медали топширилди, лекин... Новости

Бабаянга жаҳон чемпионати олтин медали топширилди, лекин...

Бир неча дақиқа олдин Тошкентда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун мусобақалари якунига етди.

Хабарингиз бор, Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати қизғин палласига кириб улгурган. Бугун супачага -96 кг вазн тоифасида эркаклар кураш олиб боришди. 

Даст кўтариш машқида ғолиблик учун асосий кураш уч спортчи Артур Бабаян, Гарик Карапетян ҳамда Стефан Адамус ўртасида кечди. Карапетян учинчи уринишида 162 кг тошни бўйсундирган бўлса, Бабаян иккинчи уринишида 163 кг тошни даст кўтара олди. Польшалик Стефан Адамус эса иккинчи ва учинчи уринишларида 165 кг тошни кўтара олмади ва жаҳон чемпионати даст кўтариш машқининг олтин медали Артур Бабаянга насиб қилди, лекин силтаб кўтаришда унинг омади у қадар чопмади. 

Силтаб кўтариш машқида эса омад энди Польша термаси вакилига кулиб боқди. Адамус биринчи уринишдаёқ силтаб кўтариш машқи олтин медалини нақд қилиб қўйди. Кейинги урининшларида у иккикураш натижасига кўра олтин медаль учун Гарик Карапетяннинг натижасини яхшилашга уриниб кўрди, аммо буни уддалай олмади. 

Арманистон терма жамоаси вакили Гарик Карапетян эса ҳар икки машқда стабиллик кўрсатиб, иккикураш натижасига кўра ғолибликни қўлга киритди.

Силтаб кўтариш машқида 194 кг натижа билан учинчи ўринни қўлга киритган украиналик спортчи якунда иккикурашда ҳам ғолиблик шоҳсупасидан жой эгаллади. 

P.S: Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа ўтган йили ўтказилиши зарур эди. Бироқ пандемия сабаб қолдирилган ва шу сабабли, баъзи спортчиларнинг ёши эндиликда ёшлар категориясига тўғри келмайди. Шунинг учун, IWF уларга мусобақада иштирок этиш имкониятини яратиб берди, лекин улар медаллар учун номзод бўла олмасликларини келишиб олди. Польшалик спортчига айнан шу сабаб медаль топширилмади.      


Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати
Эркаклар, -96 кг

1. Гарик Карапетян - 355 (162 + 193) кг;
2. Артур Бабаян - 354 (163 + 191) кг;
3. Илья Москаленко - 349 (156 + 194) кг.

Рейтинг: -91   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика