RU

Последние новости

19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  5 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  3 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  11 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  9 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  4 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  12

Бабаян ва Сергеев - ноябрь ойи лауреатлари! Новости

Бабаян ва Сергеев - ноябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада яна бир бор «Пахтакор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 2014 йилги мавсум ҳисобидан бешинчи марта ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев биринчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 27 ноябрь - 1 декабрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 11 нафар мураббий ва 13 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 64 очко тўплади ва сўровномада иккинчи бўлган «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамовни 12 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, ноябрь ойи сўровномасида иштирок этган журналистларнинг деярли барчаси Бабаянни биринчи ўринга лойиқ деб топди.

Футболчилар орасида эса ноябрь ойи якунларига кўра «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеевга тенг келадиган футболчи топилмади. Ҳужумчи ноябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовни 11 баллга ортда қолдирди ва 56 балл билан 2014 йилги мавсумнинг сўнгги ойи энг яхши футболчиси номини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси ноябрь ойи кучли бешлиги:
1. Игорь Сергеев («Пахтакор») – 56 балл.
2. Сардор Рашидов («Бунёдкор») – 45 балл.
3. Шерзод Ҳакимов («Нефтчи») – 27 балл.
4. Шакер Зуаги («Олмалиқ») – 18 балл.
5. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 16 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси ноябрь ойи кучли бешлиги:

1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 64 балл.
2. Вадим Абрамов («Локомотив») – 52 балл.
3. Вали Келдиев («Машъал» ёшлар жамоаси мураббийи) – 27 балл.
4. Мурод Исмоилов («Нефтчи») – 18 балл.
5. Сеид Сеидов («Бухоро» мураббийи) – 13 балл.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика