RU

Последние новости

22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  0 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:10Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  7 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  27 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Бабаян ва Искандеров – октябрь ойи лауреатлари! Новости

Бабаян ва Искандеров – октябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян 2014 йилги мавсум ҳисобидан тўртинчи марта ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бунгача март ва май ойларида ҳам энг яхши ўйинчи деб топилганди.

Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 4-7 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 12 нафар мураббий ва 22 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 60 очко тўплади ва 2-ўринни эгаллаган «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушанни 16 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, октябрь ойи сўровномасида Бабаянга овоз берган журналистларнинг барчаси уни фақат биринчи ўринга лойиқ деб топишди.

Футболчилар орасида эса октябрь ойи якунларига кўра «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи октябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ярим ҳимоячиси Олег Зотеевни 32 баллга ортда қолдирди ва 64 балл билан 2014 йил ҳисобидан учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:

1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 64 балл.
2. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 32 балл.
3. Мансур Саидов («Навбаҳор») – 28 балл.
4. Баҳодир Пардаев («Пахтакор») – 19 балл.
5. Артур Геворкян («Насаф») – 17 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:

1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 60 балл.
2. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 44 балл.
3. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 35 балл.
4. Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 28 балл.
5. Александр Хомяков («Машъал») – 18 балл.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика