RU

Последние новости

16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  1 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  1 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  14 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  7 11:00«Реал Мадрид» келаси ёзда яна бир юлдуз футболчини текинга сотиб олади  8

Бабаян ниҳоят таваккалга қўл урмоқчими? Новости

Бабаян ниҳоят таваккалга қўл урмоқчими?

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов Самвел Бабаяннинг Қирғизистон билан бўладиган "ёпиқ" ўйиндаги яширин режаси ҳақида тўхталди.


Бутун Ўзбекистон халқи ҳозирда терма жамоамиздан мундиал чиптасини кутаётгани рост. Барча кутмоқда, лекин ҳамма ҳам ишонмаяпти. Бунга сабаблар етарлича: аввало терма жамоамиз кўрсатаётган тушунарсиз ўйин, тушунарсиз тактика ва ҳеч ким билмаётган ўйин фалсафаси.

Терма жамоамиз жуда кўплаб танқидлар ёмғири остида қолиб кетди. Гапирилмаган гап, танқид қилинмаган жиҳат қолмади. Мураббий эса ўз постида қолди.
Демак бўлажак ўйинда ўша мураббий ва катта эҳтимол билан ўша тактикада ўйнаймиз, деб ўйлаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.

Аввалдан айтаман, мен ҳам нега Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини "ёпиқ эшиклар" остида ўтаётганига тушунмадим. Лекин буни ўзгартириб бўлмайди. Демак, шу керак ва шундай қилинмоқда.

Ҳозирги кунда қайсидир рақибдан футболни яшириш қийин.

Лекин танганинг иккинчи тарафи ҳам бор. Бабаянга шу "ёпиқ" ўйин керак экан, индаманг ўйнасин. Қандайдир режаси бордирки, "ёпиқ" ўйинга муҳтожлик сезибди. Бизга ҳозирда энг кераклиси бўлажак иккита ўйин: Хитой ва Жанубий Кореяга қарши.


Кўпчилик қандай режа, қайси ўйинини яширади, дейиши мумкин. Уларни тўғри тушунаман. Лекин Бабаян ниҳоят таваккал қилишга қарор қилгани ҳаёлимга келяпти.
Кўпчилик Қирғизистон билан ўйинни "ёпиқ" ўтказган тақдирда ҳам Жанубий Корея ундан кейинги Хитой билан ўйинни кўрадию, дейиши мумкин.

Менимча, агарда ростан ҳам ўша режа бўлса, унда яширилаётган режа ва янги тактика бу Хитой билан ўйин учун эмас. Бу айнан Корея учун махсус тайёрланаётгандек. Хитой билан эса одатий тактикада ўйнашимизга ишонаман.
Чунки Бабаян янги режаси ва "карталари"ни Хитой билан ўйинда очмоқчи эмас ва айнан Қирғизистон билан беллашувда ўша "карталари" билан ўйнаб кўрмоқчи. Шу боисдан ҳам ўйинни на мухлислар, на ОАВ ходимлари кўришини истамаяпти. Бу тушунарли.
Фақат битта илтимос, агарда ростан ҳам сценарий шундай бўлса, унда Кирғизистон терма жамоа операторлари ва мутасаддиларидан ўйин дискини 5 сентябрга қадар яшириб туришларини сўраш керак. Чунки Жанубий Корея агарда ростан ҳам шу ўйинга қизиқса ва уни қўлга киритишни истаса, аввало Қирғизистон терма жамоасига чиқиши тайин.

Янги тактика, бошқа режа дейилмоқда. У қандай бўлиши мумкин? Буни ҳозир ҳеч ким билмайди. Бабаянни мураббий сифатида жуда диққат билан кузатаман. Тўғриси, ҳозиргача мураббий сифатида каминада илик таассурот қолдиролмаган.

Лекин ҳали айтиб ўтганимдек, ниҳоят таваккалга қўл урмоқчи, назараимда.
Бу шунчаки тахмин. Ўйлашимча, Бабаян ҳам ҳозирги ўйин услуби ва таркиб танлашдаги принципи билан Жанубий Кореяни мағлуб этишига унчалик ишонмаяпти ва шунинг учун янги режа тузмоқда.
Таваккал деганимда, нафақат тактик, балки таркибда ҳам бир қатор ўзгаришларни назарда тутдим.
Бу борада ҳам сюрпризлар кўрсак ажаб эмас.
Мухлислар кутган Нестеров, Японияда жавлон ураётган Мусаев ва Олий лигада ўз "найза"сини суқиб олаётган Марат Бикмаевни марказий ҳужумда бош ижрочи сифатида кўрамиз, шекилли.


Бабаян Тошкентдаги ўйинда Антонио Конте жорий этган Европа чемпионатида жорий этган тактик схемадан фойдаланса, шахсан мен ажабланмаган бўлардим.
Ҳаммаси яхшиликка бўлсин.

Умид қиламиз, эртага Қирғизистон билан бўладиган "ёпиқ" ўйин якунда терма жамоамиз фойдасига ишлайди.
Шунчаки Бабаян матбуотда чиқиш қилиб, мухлислар, журналистлар ва мутахассисларни тинчлантириб қўйса яхши бўларди. Ҳавотир олманглар, иккитагина ўйин қолди, бироз сабр қилинг, деган қабиладиги гапи билан ҳозирда учраётган мухлислар томонидаги норозичиликларни ҳам олдини олган бўларди.

Истаймизми-йўқми, Ватан жамоаси ўйини яқинлашгани сари мураббий ёки футболчиларни қанчалик танқид қилмайлик, уларни ўша пайт беихтиёр қўллаб-қувватлаймиз. Чунки футболда Ватан жамоасининг манфаати ҳар нарсадан устун!

Жанубий Корея билан бўладиган ўйинга пухта режа ҳақида гапирдик. Аммо унгача Хитой билан ҳаёт-мамот жанги бор. Унда ҳам бизни ғалаба қаноатлантиради. Яъни, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ бўлиши учун Хитойдан уч очко билан қайтишимиз шарт!

Уларга қарши ўйин эса одатий услубда, одатий тактикада ўтишини тахмин қилдим.
Биз ўша одатий ўйнимиз билан ҳозирги Хитойни юта оламизми? Бабаян Липпини Хитойда доғда қолдира оладими?
Жанубий Кореяга режа тайёрлаймиз, деб Хитойни унутиб қўймаслигимиз зарур.
Буни терма жамоамиздагилар ҳам жуда яхши тушуниб туришганига шубҳа йўқ.

Кеча терма жамоамизни машғулотига ташриф буюрдик. Ростини айтиш керак, жамоадаги муҳит ва кайфият негадир бизни хурсанд қилмади. Қандайдир қувноқ кайфият сезилмади. Балки бизга шундай туюлгандир, яна билмадим.


Нега Нестеровни яна бошланғич таркибда кўришимиз мумкин дедим? Чунки бундан аввалги йиғинда "Зоб Аҳан" ҳамда "Иттифоқ" клубларига қарши назорат беллашувларида Бабаян биринчи бўлимда, асосий таркиб футболчиси сифатида Нестеровни майдонга туширганди. Иккинчи бўлимда эса Лобанов тушган. Бабаян терма жамоа рулига ўтганидан кейин хоҳ расмий, хоҳ ўртоқлик ёки назорат ўйини бўлсин Лобанов захирада қолиши биринчи бор кузатилди.
Кеча ҳам дарвозабонлар машғулотидаги машқларни бажаришда биринчи бўлиб Нестеров ишга киришмоқда. Авваллари Лобанов биринчи бўларди.
Балки Бабаян кўплаб танқидлардан кейин Нестеровни қўйишга қарор қилгандир.
Шунингдек, Хитой билан ўйинда ҳам катта эҳтимол билан Ислом Тўхтахўжаев яна ўнг қанот ҳимояга қайтса керак.

  

Терма жамоамизга мурожаат: Кайфиятни кўтаринг! Бўлажак иккита ўйин кўплаб терма жамоамиз футболчилари учун фаолиятларидаги энг муҳим ва унутилмас учрашувга айланиши мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг! Барча Сизларга ишонади!

Хитойни ютиб келинглар, Жанубий Кореяни эса "Бунёдкор" стадионида даҳшатли муҳит билан ишқибозларни ўзлари ютиб беришга ваъда беришмоқда.


Мард бўлсанг, майдонга чиқ, деганларидек, зўр бўлсанг, шу иккита ўйинни ют ҳамда мундиалга чиптани қўлга кирит!
Муҳими омад сиз ва бизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Шунчаки эслатма:
(Назарий жиҳатдан 2 очко билан ҳам мундиалга чиқиш имкониятига эгамиз. Чунки 2 очкони қўлга киритсак, Жанубий Корея Эронга ютқазса ва биз билан дуранг ўйнаса, унда Салом, Россия дейишимиз мумкин бўлади.)


Бирлашадиган ва терма жамоамизни қўллаб-қувватлайдиган пайт келди!


Шаҳбоз Беғамов

Автор :
Рейтинг: +111   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика