RU

Последние новости

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  0 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  78 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  5 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади" Новости

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" 2:1 "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, наманганликлар бош муррабийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дерби ҳар доимгидек юқори ҳароратда ўтди. 90 дақиқа майдонда кураш кечди. Биз ўтган учрашувда жуда кўп куч сарфлаган эдик ва бир нечта футболчиларимизни юқотдик. Қанот ҳимоячимиз Йўлдошев бугун бизга ёрдам бера олмади. Биз иккинчи голни уришимиз мумкин эди, лекин вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Кейин эса хатога йўл қўйдик ва рақиб бизни жазолади. Бу футбол ва бугунги натижани энди ўзгартириб бўлмайди. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз.


- Сўнги дақиқада нима рўй берди?

- Ўзингиз кўрдингиз сўнги дақиқада гол ўтказиб юбордик. Бу ҳужумга ўтаётган вақтимиз хатога йўл қўйдик ва рақиб ва қарши ҳужумда гол уриб кетди. Йигитлар бугун ғалаба қозонишни истаётган эди ва шу сабаб кўп ҳужум қилдик ва қарши ҳужумларда рақиб бизни жазолади.

- Ўткир Юсупов ўзини алмаштиришни сўради. У жароҳат олдими?

- Ҳа, ўйин вақти Ўткир тўпни ўзоқлаштираётган чоғида ерни тепиб юборди ва бироз ноқулайлик ҳис этди. Жиддий жароҳат эмас экан.

- "Навбаҳор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг чемпионликга имкониятлари анча пасайиб кетди. Жамоангизнинг чемпионликка бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бир нарсани аниқ айта оламан, "Навбаҳор" охиригача курашади.

- ОЧЛда "Навбаҳор" зўр натижа қайд этди. Бугунги ўйинга йигитларнинг кайфияти ва мотивацияси аъло даражада бўлиши керак эди. Лекин бугун бундай бўлмади. Бунга сабаб нима?

- Йигитлар ҳаракат қилишди. Барча футболчилар юз фоиз барча имкониятларини ишга солишди. Биз кўп куч йўқотдик, ўзоқ рейс ҳам бизга ноқулайлик тўғдирди. "Навбаҳор" жамоаси урган иккинчи голни ҳакамлар оффсайд ҳолати деб бекор қилишди. Ушбу қарор тўғрилигига шубҳам бор. Майли у вазиятни ҳали жавобгар инсонлар текшириб чиқишади.

- Жисмоний ҳолатнинг яхши эмаслиги ҳақида гапирдингиз. Ушбу муаммоларга асосий сабаб жисмоний тайёргарлик бўйича муррабий Алекс Бошкович жамоани тарк этгани эмасми?

- Бошкович катта профессионал. Лекин у футболчининг жисмоний ҳолатини юз фоиз ўзгартириб бера олмайди. Бу инсон организми. Бошкович жамоани оилавий сабабларга кўра тарк этди. Жисмоний ҳолат кучсизлашиб қолганда ирода кучга киради. Ирода етишмаса кўп муаммоларга дуч келиш мумкин.


Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика