RU

Последние новости

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  6 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

БААлик журналист: "Ўзбекистон сюрприз тақдим этиши мумкин" Новости

БААлик журналист: "Ўзбекистон сюрприз тақдим этиши мумкин"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги дастлабки ўйинини ўтказади.
Кеча футболчиларимиз шаҳар четига яқинроқ жойда машғулот олиб боришди. Машғулотни БААдан келган журналист Салоҳиддин Чихаги ҳам кузатди. У Дубайда чоп этиладиган "Аl Bayan Daily" газетасида фаолият олиб бораётган экан.

Машғулот пайтида ёнма-ён ўтирдик, бироз суҳбатлашдик. "Менга Ўзбекистон терма жамоаси ёқади, - дея гап бошлади ҳамкасбим. - Гап шундаки, сизларнинг жамоангиз мана шунақа ўйин кўрсатади деб олдиндан айтиш қийин. Агар Ўзбекистоннинг ўйини бир қовушса, Осиёда исталган рақибни мағлуб эта олади. Масалан, кузда БАА термаси билан ўтказилган ўртоқлик ўйинини олайлик, ўша беллашувда ҳеч ким Ўзбекистоннинг 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишини кутмаганди".

"БАА ўз ўйинини Канберрада ўтказади, сиз бўлса Сиднейда юрибсиз. Бунинг боиси нимада?" - дея сўрадим. Салоҳиддин Чихаги эса шундай жавоб берди: "Мен ишлайдиган газета ҳар кунлик нашр ҳисобланади. Яъни, "Аl Bayan Daily" ҳар куни, ҳатто шанба-якшанба кунлари ҳам чоп этилади. Шу боис бизда дам олиш, танаффус деган нарса йўқ. 120 саҳифали газетанинг 20 саҳифаси спортга бағишланган бўлиб, албатта, асосий саҳифаларни футбол эгаллайди. Биз кўпроқ Осиё футболини кенгроқ тарзда ёритишга ҳаракат қиламиз. Биласиз, Австралиядаги Осиё Кубоги беллашувлари бешта шаҳарда ўтказилади. Шу боис газетамиздан беш нафар ходим келган. Мени Сиднейга жўнатишди, бу ерда қандай ўйин бўлса, ҳаммасига боришим керак".

Журналист дўстимиз мендан Азиз Ҳайдаров ҳақида сўради. Унинг жуда яхши футболчи эканлигини, Дубайда ҳамма ҳурмат қилишини айтди. Мен эса Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари борасида унинг фикри билан қизиқдим.

"Айтиб ўтганимдек, Ўзбекистондан ҳар нарса кутса бўлади. Бу жамоа турнирда сюрприз кўрсатиши мумкин. Мен футболчилардан Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедовни биламан. Лекин ҳозирги таркибда аксарият ўйинчилар ёшлар экан, тўғриси, уларни танимаяпман. Балки ушбу мусобақа орқали бошқаларни ҳам таниб олсак ажаб эмас. Шунингдек, бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳам яхши мутахассис деб ўйлайман. Фикримча, Шимолий Корея унчалик кучли жамоа эмас, уларни бемалол юта оласизлар. Аммо Хитой ва Саудия Арабистони билан бўладиган ўйинлар ҳақида бир нарса дейишим қийин".

Хайрулла Холиқов
Сидней, Австралия.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика