RU

Последние новости

00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  6 00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1

БАА ва Яман таклифлари рад этилди Новости

БАА ва Яман таклифлари рад этилди

ЎФФ БАА футбол федерациясининг 5-11 январь оралиғидаги икки томон учун мақбул бўладиган кунда Уммонда ҳар икки жамоа ёшлар (U-22) терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича билдирган таклифини рад этган.
Яна ҳам аниқроғи, БАА ФФ 3 ва 5 январь кунларига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи билан чиққан. Худди шундай таклифни Яман ҳам билдирган. Яманликлар хатто авиа чипталар ва меҳмонхона ҳаражатларини ҳам ўз зиммаларига олишларини айтишган. Эътиборлиси, Яман ва БАА Уммондаги Осиё чемпионатида бир гуруҳдан жой олишган. Тушуниш жуда қийин, тайёр ўйинлар таклиф қилинсаю, бизникилар бундан осонликча воз кечиб юборишса. "Пахтакор" жамоасининг иккинчи таркибига мағлуб (1:3) бўлган Шуҳрат Мақсудов шогирдлари учун асосини БАА миллий термаси футболчилари ташкил этадиган жамоа билан чинакамига ўртоқлик ўйини ўтказган яхши эмасмиди? Таъкидлаш жоиз, айнан шу кунлар оралиғида, яъни 5-11 январь кунлари терма жамоамиз Дубайда йиғин ўтказади ва у ердан Уммондаги Осиё чемпионатида қатнашиш учун йўлга чиқади.   


Камолиддин Алимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика