БАА. Ўтган тур чемпионга айланган "Шабаб Ал Аҳли" мавсумни ғалаба билан якунлади, Азиз Ғаниев тўлиқ ўйнади
14 мая 2023 06:39
Новости
БАА. Ўтган тур чемпионга айланган "Шабаб Ал Аҳли" мавсумни ғалаба билан якунлади, Азиз Ғаниев тўлиқ ўйнади
БАА чемпионатида мавсум якунига етди.
Ўтган турда мамлакат чемпионлигини расмийлаштирган "Шабаб Ал Аҳли" сўнгги турни ўз майдонида "Ажман"га қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азиз Ғаниев ушбу ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Баҳс якунлангач "Шабаб Ал Аҳли"га мамлакат чемпионлиги учун махсус кубок топширилди.
Маълумот учун, "Ал Айн" кумуш, "Ал Ваҳда" бронза медалларини қўлга киритди.
"Дибба Ал Фужайра" ва "Ал Дафра" клублари эса қуйи лигага тушиб кетишди.
Осиё чемпионлар лигасида ўтган йилги чемпион "Ал Айн", бу йилги чемпион "Шабаб Ал Аҳли" ва БАА Президенти кубоги соҳиби "Шаржа" клублари иштирок этишади.
БАА чемпионати, 26-тур.
"Шабаб Ал Аҳли" - "Ажман" 1:0
Гол: Игорь Жезус 49.



Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии