RU

Последние новости

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  8 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

БАА кейинги босқичда, Баҳрайн эса гуруҳда қолиб кетди Новости

БАА кейинги босқичда, Баҳрайн эса гуруҳда қолиб кетди

Австралияда ўтаётган Осиё Кубоги-2015 "C" гуруҳи 2-тур Баҳрайн - БАА учрашувини шу ерда кузатишингиз мумкин.

Баҳрайн - БАА   1:2

Гол: Али Мабҳут 1,Жейси Жон 25, Ҳусайн 73(автогол).

Огоҳлантириш: 11 Ҳусайн, Али 50.

Бош ҳакам: Кристофер Бес (Австралия)

Ён ҳакамлар: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон), Чун Кит Чоу (Гонконг)

Тўртинчи ҳакам: Йудаи Йамамото (Япония)

Баҳрайн: Жаффар, Ҳусайн, Дуаиж, Ал Ҳайам, Умар, Жаафар, Дҳия, Али, Ааиш, Жон, Ал Малуд.

БАА: Носир, Санқур, Аббос, Ал Камоли, Аҳмад, Исмоил, Амир Абдулраҳмон, Умар Абдулраҳмон, Муҳаммад Абдулраҳмон, Аҳмад Ҳалил, Али Мабҳут.



БАА кейинги босқичда, табриклаймиз!

90+5. Учрашув якунланди.


90+3. Сариқ карточка. Фавзи (Баҳрайн)


90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.


87. Ўзшариш. Аҳмад Ҳалил ўрнига - Ал Фардан.


82. Умарнинг ошириб берган тўпини Али Мабҳут голга айлантира олмади.


80. Қатар - Эрон учрашуви бўлиб ўтадиган стадион олдидаги вазият.


77. Жарима зарбаси фақат бурчак тўпи билан якунланди.


75. БАА терма жамоаси дарвозаси олдида хавфли стандарт. Узоқлик 23 метр атрофида.


Стандартдан Баҳрайн жарима майдончасига узатиб берилган тўпни, Ҳусайн ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди.

73. ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! Автоголлл! Ҳусайн ўз дарвозасига гол урди!


70. Учрашув темпи юқори эмас.


66. Баҳрайнда ўзгариш. Дуайж ўрнига - Ҳусайн Баба.


60. Умар Абдулраҳмоннинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.


50. Сариқ карточка. Али Муҳаммад Абдулраҳмонга қарши қўпол ўйнади.

Стадиондаги мухлисадардан селфи!


45. Иккинчи бўлим бошланди.


Эронлик мухлислар ўз терма жамоасига мухлислик қилиш учун Сиднейдаги стадионга кириб келишяпти.


Статистика.


                                             Танаффус


Биринчи бўлим тугади.


45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


42. БАА терма жамоасида навбатдаги стандарт, аммо бу имконият омадсиз якун топди.


40. Ҳозиргини "CA" вакиллари Мельбурнга етиб келишганлиги ҳақида сайтимизда хабар қилинди.


37. Канберрада об-ҳаво жуда яхши. 28 даража иссиқ, енгил шабода эсиб турибди.


34. Майдонда барча Абдулраҳмонлар жуда фаол.


Асисстент вазифасида яна ўша Умар.

32. Али Мабҳутнинг зарбасини рақиб ҳимоячилари чизиқ устида қайтариб қолди.

Исми америкаликларникига ўхшаш бу футболчи, БАА терма жамоаси ҳимоясини қийнашни бошлади.


29. Яна Жон диққатимиз марказида! Унинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.


Бурчак зарбаси голга айланди. Жейси Жон ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

25. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! ЖОН бош билан гол урди!!!


24. Мухлислар стадионнинг турли ҳил нуқталаридан расмлар юборишда давом этяпти.


22. БАА терма жамоаси жуда мазмунли ўйин кўрсатяпти.


19. Мухлислардан совға.



Жарима зарбасидаги дарвозабоннинг ҳаракати.



15. Аҳмад Ҳалилнинг чиройли ҳаркатлари гол учун етарли бўлмади. Дарвоза устуни рақибнинг жонига оро кирди.


14. Аҳмад Ҳалилнинг кули зарбаси голга айланмади. Дарвозабон тўпни илиб олди.


13. Жарима зарбаси. Амирлик футболчилар гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Умардан яна ажойиб ҳаракатлар кутиб қоламиз.


11. Сариқ карточка. Ҳусайн қарши ҳужумга ўтаётган Аҳмад Ҳалилни тўхтатиб қолди.



Гол учрашувнинг 14-сониясида урилди.


5. Умар Абдулраҳмон FIFA.UZда каминага очколар тақдим этишни бошлади.


1. Баҳрайн ҳимоячилари хатога йўл қўйди ва Умар Абдулраҳмон чиройли тарзда Али Мабҳутга тўп ошириб берди. Ҳужумчи ҳам бу имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди.


0. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!! Осиё Кубоги-2015даги энг тез гол!!!! Али Мабҳут!


Чап тарафдан биринчи ҳакам - Жаҳонгир Саидов.


Иккала жамоанинг мадҳиялари янграб бўлди.


- Бироздан сўнг бошланадиган Баҳрайн - БАА учрашувида ҳамюртимиз Жаҳонгир Саидов ён ҳакам сифатида ишлайди.

- Бугун сиз билан Австралияда ўтаётган Осиё Кубоги-2015 "C" гуруҳи 2-тур учрашувларини кузатиб борамиз.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол муҳлислари ва сайтимиз ўқувчилари.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика