RU

Последние новости

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

B ПРО-лига. Ўзбекистон туманида янги футбол мавсуми бошланмоқда Новости

B ПРО-лига. Ўзбекистон туманида янги футбол мавсуми бошланмоқда

Бугунги кунда миллий футболимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.

Шу каби самарали ишларнинг натижаси сифатида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев томонидан вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида футбол спорт турига бўлган эътиборни кучайтирилиши ҳамда футбол жамоаларини ташкил этилиши борасида тегишли қарорлари қабул қилинди. Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамонжон Жўраевнинг бевосита ташаббуслари билан Яйпан шаҳарчасида "Турон" футбол жамоаси ташкил этилди. 2017 йилда ташкил этилган жамоа 2018 йилги мавсумда футбол Фарғона вилояти биринчилигида чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек "Турон" 2018 йилги Фарғона вилояти кубоги финалчиси ва "Наврўз" кубоги соҳиби ҳисобланади.


Олиб борилаётган амалий ишларнинг самараси сифатида 2019 йилги мавсумдан бошлаб тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоаси B Про-Лига мусобақаларида иштирок этади. Жамоа Отабек Исроилов, Мўйдин Мамазулунов, Собир Ҳамидов каби тажрибали футболчилар билан таркибини кучайтириб олган. Шунингдек Ўбекистон (U-19) терма жамоаси сафида иштирок этаётган Аслиддин Тоштемиров ҳам "Турон" футбол клуби аъзоси саналади.


"Ўзбекистон" стадионининг хозирги ҳолати

- Ўзбекистон ПФЛ томонидан футбол учрашувлари ўтказиладиган стадионлар ҳолатини яхшилаш, ўйингоҳларда мухлислар ва ОАВ вакилларига қулай шароитларни яратилишини таъминлаш борасида қўйилаётган талаблар натижасида жамоамизнинг уй учрашувлари ўтказиладиган стадион майсаси тўлақонли янгиланди, ўриндиқлар таъмирланди, футбол мухлисларига учрашувларни стадионнинг ўзида томоша қилиш учун шароитлар яратилди. Мухлислармиз учун яна бир янгилик, жорий мавсумдан эътиборан туманимиз ҳокими ташаббуслари билан стадионимиз "Ўзбекистон" деб номланиши белгилаб қўйилди.Айни дамда туманимизда Про-Лига мусобақаларининг очилишига катта тайёргарлик ишларини олиб бормоқдамиз. Янги ташкил этилган жамоамиз Омон Ғофуров, Диёр Имомхўжаев каби Ўзбекистон ПФЛ мутасадди раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги бизга янада иштиёқ беради. Ўзбекистон ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган клубларни лицензиялаш талаблари, регламентнинг нақадар тўғри эканлигини бизнинг клуб мисолида кўриш мумкин. Буларнинг натижасида стадионимиз мукаммал ва замонавий кўринишга келди - дейди "Турон" футбол клуби президенти, бош директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев.

2019 йил 11 апрель куни "В" Про-Лига мусобақаларининг 1-тури доирасида "Турон" ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив-БФК" жамоасини қабул қилади. Учрашувдан олдин расмий шахслар иштирокида туманда катта футбол мусобақаларининг очилиш маросими ҳамда концерт дастурлари ўтказилиши режалаштирилган.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика