RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  74 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  0 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  11 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  15 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  8 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   5 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   14 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1

Азизбек Ҳайдаров: "Бунёдкор" майдони сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди" Новости

Азизбек Ҳайдаров: "Бунёдкор" майдони сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров КХДРга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (2:0) ва баҳс ўтказилган стадиондаги майдон сифати ҳақида фикр билдирди.

- Рақиб кучли бўлса сизлар (журналистлар)га мавзу топилади, бугун бизга қарши ўйнаган жамоа кучсизроқ бўлгани туфайли интрига йўқ.

Айни дамда рақибимиз кучли ёки кучсиз бўлиши шарт эмас. Асосийси - ўз ўйинимизни топиб олишимиз, мураббий кўрсатмасини бажаришимиз керак.

Тўғри, КХДР топ жамоа эмас, аммо Тошкентга бунданда кучсизроқ терма жамоалар келган. Масалан, Филиппин ва бошқалар. Уларга қарши баҳсларда жуда қийналган пайтларимиз бўлган. Бугунги ўйинни мухлисларбоп десак бўлади. Баҳс ишқибозларга ёқди. Навбатдаги ўйинимиз Қатар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Сизнингча Қатар КХДРдан кучлироқми?

- Албатта.

- Буни ўйин кўрсатади.

- Биринчи бўлимда сизни захирага олишди...

- Кеча шу стадиондаги машғулотда жароҳат олдим. Бу майдон сифати туфайли бўлди. Ўйиндан олдин майдонга 10 машина қум тўкиб бўлмайди. Биз пляж футболи жамоаси эмасмиз, чимда тўп тепишимиз керак. Бу ерда терма жамоа ўйнаяптими, демак, майдон сифати яхши даражада бўлиши лозим.

- Майдон сифати...

- Майдон сифати 7 йилдан бери умуман талабга жавоб бермайди. Буни тан олишимиз керак. Буни ҳамма кўриб турибди. Тўп тўхтатишдан олдин майдон билан курашишингиз керак, кейин тўп билан. Шундан сўнггина пас бера оласиз. Бир неча марта айтганмиз. Бу футбол ўйнайдиган майдон эмас.

- Жароҳатингиз қанчалик жиддий, қачон ундан қутиласиз?

- Бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Бироқ миллий жамоа лагерида шуғулланишда давом этаман. Тикланиш ҳам шу ерда бўлади.



Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика