RU

Последние новости

00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:54А Серия. "Рома" - "Женоа". Асосий таркиблар маълум!  3 23:43Бундеслига. "Айнтрахт" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  22 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  16 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  13 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  2 18:53ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола  12

Азизбек Ҳайдаров: “Ал-Жазира”нинг Тошкентда ўйнаши “Бунёдкор” учун яхши имконият Новости

Азизбек Ҳайдаров: “Ал-Жазира”нинг Тошкентда ўйнаши “Бунёдкор” учун яхши имконият

“Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси, сўнгги тўрт мавсумдан бери БААнинг “Ал-Шабаб” клубида тўп тепиб келаётган Азизбек Ҳайдаров билан боғланиб, унинг “плей-офф”даги рақибимиз “Ал-Жазира” клуби ҳақида фикрлари билан қизиқдик.
- Тўрт йилдан буён БАА чемпионатида иштирок этиб келяпсиз. “Бунёдкор”нинг навбатдаги рақиби “Ал-Жазира” клуби ҳақида ҳаммадан ҳам Сиз яхши маълумотга эгасиз. Айтингчи, “Ал-Жазира” клуби қай даражада хавфли?
- “Ал-Жазира” клуби ҳар мавсум худди “Бунёдкор” каби буюк мақсадларни кўзлайди. Абу-Даби шаҳри жамоаси БААдаги топ клублардан ҳисобланади. Жамоа жудаям кучли. Клубнинг имкониятлари яхши бўлганлиги учун ҳар йили кучли футболчилар таклиф этилади. Натижа ёмонлашса мураббийлар ҳам тез-тез ўзгаради. “Бунёдкор” учун енгил ўйин бўлмайди, деб ўйлайман. Чунки “Ал-Жазира” ҳозирги ҳолатда БАА чемпионатида ғолиб чиқишга бош номзодлардан бири.

- “Ал-Жазира”га қарши кечадиган “плей-офф” учрашувининг Тошкентда ўтиши рақиб учун қай даражада муаммо туғдиради ёки бу жиҳатни “Бунёдкор”га қулай томонлари борми?
- Очиғини айтсам, учрашувнинг Тошкентда ўтиши “Бунёдкор” учун жудаям зўр имконият, деб ҳисоблайман. Агар ғолибни аниқлаб берадиган битта ўйинлик баҳс Абу-Дабида бўлганида бу юз фоизлик араблар фойдасига хизмат қиларди. Февраль ойида “Бунёдкор”нинг рақиб майдонида тўп тепиши жуда катта муаммо келтириб чиқарарди. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор”нинг уйда ўйнаётгани собиқ жамоадошларимнинг имкониятини оширади. Яна қайтариб айтаман: “Ал-Жазира” жудаям кучли жамоа. Уларга қарши бу ерда тўп тепиб, рақиб аъзоларини кўриб келяпман. Бу жамоа таркибида индвидуал маҳорати жудаям баланд футболчилар жамланган.

- “Ал-Жазира”нинг ўйин жиҳатдан кучли ва кучсиз томонлари ҳақида нималар дея оласиз?

- Таркиб борасида сўзсиз “Ал-Жазира” кучли жамоа. Лекин уларнинг ҳам ожиз нуқталари бор. Рақибнинг ҳужум чизиғи қанчалик кучли бўлса, иккита марказий ҳимоячиси шунчалик кучсиз, деб ўйлайман. Ўнг қанот ҳимоячиси жудаям қўпол ўйнайди ва кўп хато қилади. Лекин у ҳужумга тез-тез қўшилиб туради. Чап қанот ҳимоячиси эса жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширади. Олдинги чизиқларда эса асосий куч легионерлар зиммасига юклатилган.

Баҳодир Мирзаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика