RU

Последние новости

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  21 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  28 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Азиз Нурий: "Суперлига баҳслари давом эттирилиши керакми? Йўқ!" Новости

Азиз Нурий: "Суперлига баҳслари давом эттирилиши керакми? Йўқ!"

Айни пайтда юртимизда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кузатилмоқдаки, буни барчамиз кўриб, билиб, эшитиб турибмиз.

Шу боисдан Махсус комиссия қарори билан 1 августга қадар яна автомобиллар ҳаракати чекланиб, касаллик занжирини узиш мақсадида шанба ва якшанба кунлари барча уйда қолиши кераклиги айтилаяпти.

Албатта бу жараённинг қанча вақт давом этиши (касалликнинг буткул йўқ бўлиб кетиши) ёлғиз Яратганга аён. Эътибор берган бўлсангиз, охирги 9-тур олдидан “Бунёдкор” футболчиларидан бири COVID-19 билан касалланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди ва бу тез орада расман ўз тасдиғини топди. Кейинчалик “Сурхон”, “Пахтакор” жамоаси вакилларида ҳам ушбу тест “ижобий” натижа бергач, айнан ушбу жамоалар билан тур доирасида ҳаракатланган рақиб жамоа вакилларига ҳам ғулғула тушди. “Пахтакор” билан 9-турда куч синашган АГМК футболчилари эртага COVID учун тест топширишса, “Сурхон”ни қабул қилиб мағлуб бўлган “Андижон” ҳам воҳа жамоаси вакилидан касаллик чиққани боис куни кеча касалликка чалинмаганликларини билиш учун вилоят СЭСида тест синовии топширишга мажбур бўлишди. Тақвим бўйича АГМК навбатдаги тур учрашувини 22 июль куни “Локомотив”га қарши ўтказади. Жамоа аъзолари эртага тест топширишса, унинг жавобини “Локо” билан ўйиндан кейин олишлари аниқ. Худо кўрсатмасину, тест олмалиқлик футболчиларнинг айримларида ижобий натижа берса, уёғи нима бўлади???

Тўғри, ПФЛ томонидан барча учрашувлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилиши таъминланмоқда. Аммо футболчиларнинг ўйин ва ўйингача бўлган кунларда қаерда ким билан кўришганини, кўришган одами касалликка чалинган ёки йўқлигини назорат қилиш, очиғини айтиш керак имконсиз ҳолат.

Юқорида номлари зикр этилган жамоа вакиллари айнан ушбу касалликка чалингач, бошқа клуб футболчилари ҳам ваҳимага тушиб қолганлиги бор гап. Бир қатор жамоаларнинг футболчилари кейинги тур ўтказилиш ёки ўтказилмаслиги борасида бир неча бор мурожаат қилишди. Қолаверса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кунлик эълон қилинаётган статистика ҳам икки ой аввалгисига қараганда анча совуқ ва қўрқинчли рақамларни ташкил қилмоқда. Табиийки бундай ҳолатда кўпчилик қатори футболчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳам ваҳимага тушишлари аниқ. Ўғли “Пахтакор”да тўп тепаётган ота-она жамоада беш нафар футболчи коронавирусга чалинганлиги ҳақидаги хабарни ўқигач, қандай аҳволга тушишини кўз олдингизга келтираверинг. Ёки ўтган турда “Сурхон” билан тўп тепган жамоа аъзолари рақиб сафидаги футболчининг шу касаллик билан оғриётганини эшитгач, ичидан қандай шубҳа-гумонлар ўтади деб ўйлайсиз?

Тўғри, куз ойларида юртимизда Осиё чемпионати баҳслари ўтказилиши боис ушбу мусобақа чемпионат баҳсларига ҳалақит қилмаслиги учун ҳозир Суперлигани давом эттириш талаб этилади. Аммо пандемия сабаб дунё миқёсидаги йирик мусобақа – Олимпиада ўйинлари бир йил ортга сурилди. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари ҳам 2021 йилда ўтказиладиган бўлди. Бундан кўриниб турибдики, касаллик ҳеч ким билан ҳазиллашаётгани йўқ ва соғлик инсон учун ҳар нарсадан афзал бойлик эканлигини сўнгги ойларда барчага исботлаб қўйди.

Шундай экан, пандемия “ҳовуридан тушиб”, касаллик занжирини узиб, эпидемиологик вазият бироз бўлсада, ўз ҳолига тушгунига қадар Суперлига баҳслари тўхтатиб турилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Нима дедингиз?

Азиз НУРИЙ.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика