RU

Последние новости

08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  4 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  1 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  3 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  4 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  7 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  10 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  3 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  29 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7

Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда Новости

Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда

Хориждаги легионеримиз келгуси фаолиятини яна миллий чемпионатимизда давом эттирадиган кўринади.
2006 йили "Машъал"даги мазмунли ўйини орқали Словакиянинг "Слован" клуби эътиборига тушган футболчи 20 ёшидаёқ Европага йўл олганди. Братислава клубида Азиз йўқолиб қолмади ва у ердаги икки йиллик фаолияти мобайнида 52 учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 10 бор йўл топа билди. Сўнгра Ибрагимов жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва 2008 йили тақдирини Чехиянинг "Богемианс-1905" клуби билан боғлади. Бу клубда ҳамюртимиз уч йил ўйнади ва жами 45та ўйинда иштирок этди. Ўз ҳисобига эса 1та гол ёздириб қўйди.

Кейинчалик футболчи ўзини Хитой супер лигасида ҳам синаб кўришга қарор қилиб, "Циндао Жонун" вариантини танлади.

Охирги йилларда эса Азиз Ибрагимов Чехиянинг "Богемианс" клубида ўйнаб келаётганди.

Маълумотларга кўра футболчи эндиликда фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга қарор қилган. 27 ёшли ўйинчи "Андижон" клуби билан музокара ўтказган. Унга кўра, Ибрагимов эртага Тошкентга учиб келади. Шанба куни эса "Андижон" қароргоҳига ташриф буюриб, клуб билан яқиндан танишади ва машғулотларга қўшилади.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика