RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  21 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Азиз Ибрагимов: "Голларимни дадамга ва мухлисларимга бағишлайман" Новости

Азиз Ибрагимов: "Голларимни дадамга ва мухлисларимга бағишлайман"

«Динамо» - «Сўғдиёна» (2:0) учрашувида ўйин қаҳрамонига айланган Азиз Ибрагимов баҳс якунлангач, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Табриклар учун раҳмат. Аввало бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган ажойиб мухлисларимизга катта раҳмат. Мана шундай шиддатли ва муросасиз баҳсда бугун Самарқанд аҳлини хурсанд қила олганимиздан жуда бахтиёрмиз.

- Гол ургач, футболкадаги «54» рақами орқали кимни табрикладингиз?

- Бу дадамга бағишланганди. Эртага 17 май куни дадажоним 54 ёшни қарши оладилар. Шу боис ушбу голимни дадам ва қолган яқинларимга бағишлагандим. Умуман олганда икки голимни отам ва мухлисларга бағишлайман. Ишқибозлар жамоамизнинг кучига куч қўшдилар.

- Мавсумдаги 3-голингизни киритдингиз. «Динамо»даги фаолиятингиздан қониқаяпсизми?

- Ҳозирча қониқаяпман дея оламан. Имконқадар мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилаяпмиз. Умуман олганда, мен қаерда тўп сурмаган бўлсам максимал кучимни сарф этиб фаолиятимдан қониққанман.

- Сизни ҳужумкор яримҳимоячи сифатида билардик. Самарқандда эса ҳужумчи сифатида тўп сураяпсиз. Бу сизга маъқулми?

- Авваламбор, бош мураббийимиз мени қайси позицияга қўйса ўша ерда тўп суравераман. Ҳозир ҳужумда жамоамга фойдам кўпроқ тегаяпти. Шундай экан, ҳужумчи сифатида тўп суриш менга маъқул.

- Олдинда «Динамо»ни оғир ўйинлар кутиб турибди. «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Насаф»га қарши. Имкониятлар борасида фикрларингиз?

- Биз ҳар бир ўйинда очколар учун курашамиз. Бу футбол – олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Айниқса бу йил қатор кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлиб турибмиз. Мисол учун, «Насаф»нинг «Металлург»га мағлуб бўлишини ёки бугунги рақибимиз «Сўғдиёна»нинг «Бунёдкор»ни мағлуб этишини ҳеч ким кутмаганди. Демакки, бизда ҳам ғалаба учун имкониятлар бўлади.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика