Азиз Ибрагимов "Богемианс" сафида гол урди
22 сен 2013 10:31
Новости

Азиз Ибрагимов "Богемианс" сафида гол урди
Чехия иккинчи лигасида (бизнинг биринчи лигамиз билан тенг мақомда) тўп тепаётган ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов 9-турда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
Ўзбекистонлик футболчи ўйнаётган "Богемианс" клуби ўз майдонида "Спартак Сезимово Усти"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 65-дақиқада Азиз Ибрагимов гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Бош мураббий ҳамюртимизни 78-дақиқада бошқа футболчига алмаштирди.
"Богемианс" 9та турдан 7 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 15-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги турни 29 сентябрь куни сафарда "Виктория Жижков"га қарши ўтказади.
"Богемианс" - "Спартак Сезимово Усти" 1:1
Голлар: Азиз Ибрагимов 65 - Сиферский 56.

Комментарии