RU

Последние новости

09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  1 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпуарарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   7 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  1 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  26 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  5 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  9 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0 23:23ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" "Қувайт СК"ни мағлубиятга учрата олмади. Бу "Насаф"нинг имкониятларини бироз оширди (гуруҳдаги вазият)  13 22:55Россия кубоги. "Рубин" ва ЦСКА чорак финалнинг илк баҳсида дуранг қайд этди. Файзуллаев 71, Раҳмоналиев 85 дақиқа ҳаракат қилди  5 22:30Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  9 21:53"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда  8 21:36Қатар термаси Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралашидан ўрин олган ўйин учун қайдномасини эълон қилди  13 21:00ОЧЛ 2. "Насаф" ўз майдонида Иордания клубига мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини камайтириб юборди  263

Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар ишончини оқлаймиз” Новости

Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар ишончини оқлаймиз”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров Ўзбекистон футбол Федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган КХДРга қарши ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

  • “Миллий терма жамоага йиғинга ким қандай кайфиятда келганидан қатъий назар унгача бўлган барча нарсани унутамиз ва фақат бўлажак ўйин ҳақида ўйлаймиз”, — дея сўз бошлади 30 ёшли ярим ҳимоячи.

    “Ўйлашимча, йигитлар яхши спорт формасида. Жамоадаги кўпчилик учун мавсум нихоялаб бораётгани ва уларнинг жисмоний кўрсатгичлари бироз пасайганини ҳисобга олган ҳолда мураббийлар штаби иш олиб боряпти. Ўйингача ҳамма тайёр ҳолатга келади, деб ўйлайман. Ундан ташқари футболчилар билан психологик тайёргарлик ишлари йўлга қўйилган. Чунки олдинда жуда муҳим ўйин кутяпти. Бу ўйиннинг қанчалик аҳамиятга эга эканини жамоадаги барча яхши тушуниб турибди. Бўлажак ўйинларни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун бутун диққат эътиборимизни уларга қаратишимиз керак. Ҳеч кимда футболдан ташқари ҳеч қандай ортиқча ҳаёллар, ўй-фикрлар бўлмаслиги лозим”, — дея сўзида давом этди миллий терма жамоа сафида 71 бора майдонга тушган футболчи.  

    Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасидаги дастлабки ўйинда КХДР майдонида учралган мағлубият ҳақида эслар экан, Азиз, жумладан шундай деди:

    “Дастлабки ўйинда бир қанча кутилмаган ҳолатларга дуч келдик. Биринчи навбатда бу — майдон. Чунки сунъий қопламали майдонда ўйнашини билганидан кейин футболчиларнинг иштиёқига бу нарса салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Иккинчидан улар ўз мухлислари кўз ўйингида, уларнинг қўллаб-қувватлашларинидан қўшимча куч олган ҳолда ўйнашди”.

    Жавоб учрашувида эса у Ўзбекистон уч очкони қўлга кирита олиши ва мухлислар ишончини оқлашига ишонч билдирди.

    “Бу сафар эса энди биз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Бу ўйинда майдонга рақибдан аввалги мағлубият учун ўч олиш учун эмас, балки, рақиб жамоасини мағлуб этиб, ўзимизга жуда керакли уч очкони қўлга киритиш учун тушамиз. Ортиқча эҳтиросга берилиб эмас, ақл билан ўйин кўрсатамиз. Мухлисларимиз бизга ишонишади. Ўйлайманки, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлади ва ўйинни ғалаба билан якунлаймиз”.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика