RU

Последние новости

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  0 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  2 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  5 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Азиз Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига чиқиш учун уй ўйинларида ютсак бўлди, бошқа нарса керак эмас" Новости

Азиз Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига чиқиш учун уй ўйинларида ютсак бўлди, бошқа нарса керак эмас"

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари championat.asia сайтига берган интеврьюсида давлат томонидан футболга ажратиладиган маблағ, клубларнинг хусусийлиштирилиши ва бошқа мавзуларда фикрларини баён этди.

– Футболчи терма жамоада жароҳат олса, уни ким даволаши керак? 

– Албатта, ассоциация. Чунки терма жамоада жароҳат олган футболчиларнинг даволанишига ФИФА томонидан пул тўлаб берилади, яъни ҳар бир давлат терма жамоаларининг жароҳатланган ўйинчилари учун ФИФАнинг "Терма жамоа футболчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" бандига кўра 40 000 евро миқдорида пул ажратади. Бунинг учун Футбол Ассоциацияси ташкилот номига ариза билан чиқиши лозим.

Клублар терма жамоадан жароҳат билан қайтган футболчилари даволаниши учун ассоциацияга мурожаат қилиб чиқишлари лозим. Бунга клублар маблағ сарфлашлари шарт эмас. Масалан, Фозил Мусаев терма жамоа ўйинида жароҳат олди ва барча харажатларни ФИФА тўлаб берди. 

– Бизда мухлислар давлат футболга кўп пул ажратади, фақат бизникилар тўғри ишлатишни билмайди, давлатни пулини ейди, деб ўйлашади. Сиз шунга қандай муносабат билдирасиз, бу қанчалик тўғри?

– Оддий олиб қарасак, давлатни пулини фақатгина футболчилар емаяпти. Тан олайлик, футболчилардан ташқари давлат бюджетидан пул оладиганлар кўп. Футбол бу давлатимизнинг обрўси, уни кўтариш учун маблағ керак. Бунга фақат Ўзбекистон эмас, бутун дунё, ҳар бир мамлакат пул ажратади. Масалан, Саудия Арабистони клублари бой бўлгани билан доим давлатдан маблағ олади . Мен "Ал Шабаб"да ўйнаган вақтларимда давлат клубга 20 миллион доллар берарди. Камига бу мен билган энг кам пул олувчи жамоа эди.

Давлат пуллари клубнинг аёллар, болалар жамоаси, футзал, улардаги мураббий ва футболчиларнинг маошлари, барча-барчаси учун ажратилади. Ҳаммаси учун дейлик, 3 миллион доллар сарфланяпти, бу етарли деб ўйлайсизми? 

Бундан ташқари, легионер футболчиларнинг ўзига анча харажат талаб этилади. Айтмоқчиманки, агар биз зўр легионерларни олиб келиб, чемпионат савиясини оширмоқчи бўлсак, улар учун алоҳида маблағ ажратишимиз зарур. Чемпионатни ривожлантиришимиз мумкин, қачонки, биз буни тўғриласак, яхши ўйинчилар етишиб чиқса, бу бутун ўзбек футболи обрўси кўтарилишига хизмат қилади. Сир эмаски, ривожланиш улкан харажатни, меҳнатни талаб этади. Футбол ҳам шундай кўтарилади!

Мустақил давлат бўлганимизга эндигина 30 йил бўлди. Юртимизда ривожланиши керак бўлган соҳалар жуда кўп. Барчаси секин-секин кўтарилади. Шу қаторда футболимиз ҳам. Европага, Англия футболига қизиқамиз-ку, лекин уларнинг инфратузилмаси, узоқ йиллар давомида қилган ишларини биз ҳали қилолмаймиз. Шунинг учун биз ўзимизга мос, ўзбеклигимизга хос тарзда ишлашда давом этишимиз лозим. Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун уйдаги ҳамма ўйинда ютсак бўлди, бошқа нарса керак эмас.

– Клубларимиз хусусий бўлиши учун нима қилиш керак?

– Биласиз, президентимизнинг барча клубларни хусусийлаштириш тўғрисида қарори чиққан. Биз бунинг учун уларни бойитишимиз керак. Савол туғилади, қандай қилиб? Келинг, жамоалар стадионлари ёнига парк қурайлик, тиббий марказ қурайлик. Шуларнинг ҳаммаси жамоага ишласа, бюджетига фойда келтирса, эртага клубни сотиб оладиган инсонга ҳам бу қизиқарли ва манфаатли бўлади. Стадионни сотиб оламан, ўрнига уй қураман, демайди. Шу стадионни юритаман, клубни ривожлантираман, дейди. Чет элдаги жамоаларнинг стадионларига қаранг, мухлислар учун ичида ҳамма шароити бор. Чемпионатимиз клублари ҳам шундай ривожланишлари лозим. Бир нарса ўсиб, бир нарса қолиб кетмайди.

Мухлисларнинг стадионларга ташрифлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўйлайманки, юртимизда секин-аста ойлик маошлар ошиб, яшаш шароитлари жойига тушса, одамлар бемалол, худди кинотеатрга тушганда маза қилиб, маданий ҳордиқ олганидек футбол томоша қилишга келади. Қолаверса, болалар ўйнайдиган махсус ҳудудлар ташкил қилиш лозим. Улар кейин ота-оналарини олиб келади, "Юринглар, футбол кўраман", деб.

Ҳамма нарса қилиш керак, шунда клубни сотиб оладиган одамга қизиқ бўлади. Фойда келмайдиган жамоани ким сотиб олади? Уларга ер бериш керак, стадион атрофида одамларни қизиқтирадиган объектларни барпо этса, ўйлайманки, мухлислар учун ҳам бу жуда қизиқарли бўлади.

Қуйида тўлиқ интервьюни томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика