RU

Последние новости

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

"Аждарлар" мавсумни ғалаба билан бошлашди: "Насаф" - "Андижон" 3:1 Новости

"Аждарлар" мавсумни ғалаба билан бошлашди: "Насаф" - "Андижон" 3:1

Қаршида шаҳридаги "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги ўйинининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.


«НАСАФ» – «АНДИЖОН» 3:1
12 март 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 6247 томошабин
Ҳакамлар
: М.Муҳамедов, А.Цапенко, Р.Серазетдинов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Голлар: Артур Геворкян 21, - 1:0 (Илҳом Юнусов). Артур Геворкян 45, - 2:0. Олександр Каблаш 54, - 3:0 (Артур Геворкян). Рустам Аъзамов 67, - 3:1.

"Насаф": 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 75), 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Илҳом Юнусов (7.Акрам Бахритдинов, 62), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 99.Олександр Каблаш (34.Фарруҳ Сайфиев, 83).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одил Ҳамробеков.

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 4.Раҳим Қодиров, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Предраг Вуйович, 17.Тимур Васильев, 18.Рустам Аъзамов, 22.Иқбол Акрамов (20.Сайриддин Гаффаров, 30), 23.Санжар Асқаралиев, 28.Расул Раҳмонов, 70.Фарруҳ Шотурсунов.
Захира: 34.Лочин Долимов, 7.Асқар Жадигеров, 8.Шукур Жумабоев, 11.Абдумалик Абдуллаев, 19.Дониёр Усмонов, 33.Умрилло Рамазонов.


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

90+3. Қаршининг "Насаф" клуби мавсумнинг илк турида "Андижон"ни мағлуб этди - 3:1.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88.
Иброҳим Отахонов Фарруҳ Сайфиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди

83.
Олександр Каблаш ўрнига Фарруҳ Сайфиев майдонга тушди.

79.
"Андижон" таркибида ўзгариш. Предраг Вуйович ўрнига Асқар Жадигеров майдонга тушди.

75.
"Насаф" таркибида ўзгариш. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди.

67. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Рустам Аъзамов ҳисобни қисқартирди - 3:1.

67. ГОООООООООООООООООЛ! Рустам Аъзамов 3:1!

64.
"Насаф" - "Андижон" учрашувини 6247 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

62.
"Насаф" таркибида ўзгариш. Илҳом Юнусов ўрнига Акрамжон Баҳритдинов майдонга тушди.

54. Артур Геворкяннинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Олександр Каблаш дарвозага йўллаб ҳисобни 3:0га етказди.

54. ГООООООООООООООООЛ! Олександр Каблаш 3:0!!!

48.
Каблаш рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди аммо зарбаси кучсиз чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2.
Биринчи бўлим тугади

45. Артур Геворкян дарвозабон хатосидан кейин чамаси 34 метрлар масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

45. ГООООООООООООООЛ! Артур Геворкян!!! 2:0

43.
Баҳром Абдураҳимов чамаси икки метр масофадан тўпни дарвозага ноаниқ йўллади...

35.
Артур Геворкяннинг зарбаси йўлига бу сафар Геннадий Мошняга тўғаноқ бўлди.

30. "Андижон" таркибида ўзгариш. Иқболжон Акрамов ўрнига Сайриддин Гаффаров майдонга тушди.

24. “Андижон” сардори Расулжон Раҳмоновнинг чамаси 25 метрлардан жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

21. Бурчакдан Илҳом Юнусов томонидан узатилган тўпни жамоа сардори Артур Геворкян боши билан дарвозага йўллаб, ўйинда ҳисобни очди - 1:0

21. ГООООООООООООООЛ! 1:0 Артур Геворкян


18. Геворкян-Каблаш-Шомуродов комбинацияси Илҳомнинг кучли зарбаси билан якун топди. Ноаниқ.

10. Рок Рой томонидан чамаси 28 метрлар узоқликдан йўлланган зарбани “Андижон” посбони қийинчилик билан бартараф этди.

1. Учрашув бошланди!

- Давлат мадҳияси садолари остида ҳар иккала жамоа сардорлари Қарши шаҳрида мусобақа байроғини кўтаришди

- Учрашувдан олдин "Насаф" бош менежери Шамил Ярулин ўтган мавсум тўпурари Артур Геворкянга футболчимиз учун аталган махсус кубокни топширди.

- Матнли трансляция "Насаф" клуби матбуот хизмати билан ҳамкорликда олиб борилади.

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика