Азарга Европадан ташқаридан 3 таклиф бор
12 авг 2023 00:33
Новости
Азарга Европадан ташқаридан 3 таклиф бор
"Реал"нинг собиқ вингери Эден Азарга бир йўла уч клубдан таклиф бўлмоқда.
32 ёшли футболчига МЛС ҳамда Бразилия клублари таклиф билан чиққан. Гап "Ванкувер" ҳамда "Ботафого" каби клублар ҳақида кетмоқда. Шунингдек, унга Саудия Арабистонининг номи сир тутилаётган клуби ҳам таклиф билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Азар 1 июлдан буён эркин агент мақомини олган. Ўтган мавсум ЛаЛиганинг 6 ўйинида қатнашиб, 1 ассист қайд этган Азар фаолиятини якунлашни ўйламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии