RU

Последние новости

10:50Неймар «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилиб, катта суммадан воз кечди  0 10:23Бугун иккита терма жамоамиз Саудия термаларига қарши баҳс олиб боради  0 10:00МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими?  1 09:45Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси: «Мендан РПЛ мураббийлари Ҳусанов ҳақида кўп сўрашган, бироқ...»  6 09:12«Ал Насср» 60 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:39«Навбаҳор»нинг янги легионери наманганлик мухлисларга мурожаат қилди  4 08:08«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  16 07:43Ўртоқлик учрашуви. «Бунёдкор» Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  8 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  8 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  2 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  10 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  12

Азамат Исроилов: “Шквирин мени нолдан кўтарган” Новости

Азамат Исроилов: “Шквирин мени нолдан кўтарган”

Профессионал футболдаги илк қадамларини “Олмалиқ”да ташлаган Азамат Исроилов 5 (!) йил деганда жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Иқтидорли футболчи яна Андижонда ўйнайдиган бўлди. Яна дейишимизнинг боиси бор. Исроилов билан суҳбатлашганимизда, илгари ҳам Андижонда ўйнаганини айтиб, очиғи бизни ҳайрон қолдирди. Бу йил олмалиқликлар билан хайрлашгач, унга бир қатор клублардан қизиқарли таклиф бўлди. Якунда футболчи “Андижон”ни танлади.

- Азамат, “Олмалиқ”да 5 йил ўйнадингиз. Табиийки бу вақт оралиғида жамоа сизга қадрдон бўлиб қолган эрса керак. Шундай экан клубдан кетиш ҳам осон бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта, “Олмалиқ” сафида катта футболдаги илк қадамларимни ташлаганман ва бу жамоа мени шу даражага чиқишимда муҳим ўрин тутади. “Олмалиқ” ҳақида бугунги кунда кўпчилик илиқ фикрлар билдиради. У ерда яхши “коллектив” йиғилган. Табиийки бундай жамоа билан хайрлашиш ҳам қийин. 


- Бу клубга келиб қолишингиз тарихи ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
-  2011 йилнинг қишида биринчи лиганинг айрим клубларида кўрикда бўлиб, ўта олмаганман. Ўша пайтда Игорь Шквирин мени кўрган шекилли “Олмалиқ”қа таклиф этганди. Харакатларим маъқул келиб, “Олмалиқ” аъзосига айландим. Ўша йилнинг ўзидаёқ мураббийлар асосий таркибда менга ишонч билдира бошлаган. Адашмасам дебют мавсумимда 7-8та учрашувда иштирок этганман. Олий лигадаги дебют ўйиним эса ўз майдонимизда “Динамо”га қарши баҳсда юз берганди.

- Олий лигадаги биринчи голингизни эслай оласизми?
- Биринчи голимни “Шўртан”га урганимни биламан. Агарда янглишмаётган бўлсам бу 2012 йилги мавсумда рўй берган.

- “Олмалиқ”қа боришингиздан олдин қайси клублардан бўлгансиз?
 - Унгача асосан иккинчи лигада ўйнаганман. 2009 йили Андижонда ўйнадим. Маҳаллий клублардан бири – “АОЗСК” жамоаси биринчи лигага чиқиш учун астойдил харакат қилганди. Ўша пайтда мен ҳам ушбу жамоада ўйнаганман. Маҳаллий мураббий Маҳмуд ака Маткаримовнинг таклифига биноан келгандим. (Кулиб) Тақдирни қаранг, орадан 7 йил ўтиб яна Андижон жамоасида ўйнаш насиб этмоқда.

- “Бургутлар” сафига қўшилишингиз қандай амалга ошди?
- “Олмалиқ”дан кетгач, ўзимни “Андижон”да синаб кўришни маъқул топдим. Яширмайман, ўзим бош мураббийга бу борада мурожаат қилдим ва Ашурматов менга имконият берди. “Андижон” йиғинига қўшилганимдан сўнг олий лиганинг айрим клублари менга таклиф билан чиқди. Молиявий томондан фойдали таклифлар бўлишига қарамай, бу йил асосий эътиборимни футболга ўйнашга қаратдим. Бахтиёр Аъзамовични қандай инсон ва мураббий эканлигини яхши биламан. Шу боис бу йил у киши билан бирга ишлашни истадим. Умид қиламанки бу йил яна футболчи сифатида ўсишимда мураббийнинг ёрдами катта бўлади.  

- Адашмасам, Ашурматов билан илгари миллий терма жамоада йўлларинг кесишганди. Тўғрими?
- Ҳа, Миржалол Қосимов мени илк бор миллий терма жамоага таклиф этганида Бахтиёр Аъзамович ҳам мураббийлар штабида фаолият олиб борарди. Ўша пайтда Ашурматов менга жуда кўп йўл-йўриқлар кўрсатган. Ўзи илгари ҳимоячи бўлгани учун ҳам ҳимоячига хос бўлган хусусиятларни менга уқтириб борган. Бахтиёр Аъзамовичнинг МТЖ ўйини олдидан менга айтган битта гапи ҳали ҳамон ёдимда қолган. Яъни мураббий ўшанда менга майдонга тушгач, ҳаводаги тўпни биринчи бўлиб, бош билан қайтариб олсанг ўзингга бўлган ишонч ортади деган. Ҳақиқатдан ҳам кейин шундай бўлган.  


- Игорь Шквирин ҳам фаолиятингизда муҳим ўрин тутса керак?
- Бўлмасамчи! Игорь Анатольевич мени нолдан кўтарган. Ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси бўлади. Шквирин қаттиққўл мураббий. Аммо керак пайтда шогирдларини кўнглига йўл топа олади. Ушбу мутахассис шу кунгача кўплаб ёшларни тарбиялаб, кашф этиб берди. Гарчи “Олмалиқ”дан кетган бўлсамда, Игорь Анатольевичдан миннатдорман.

- “Андижон”даги илк таассуротларингиз қандай?
- Фикрим ижобий. Янгитдан жамоа тузилмоқда. Мураббийлар штабида малакали кишилар ишламоқда. Таркибда ҳам таниқли номлар жамланган.

- Андижонлик мухлислар талабчан...
- Водийда ашаддий ишқибозлар кўп. Бу ҳақда олдин эшитганман. Андижонга келиб шахсан ўзим бунга гувоҳ бўлдим. Бу йил янгитдан жамоа тузилаётгани учун ҳам мухлисларнинг қизиқиши юқори. Стадион трибунаси тўлиб тошганда ўйин ҳам шунга яраша бўлади. Чемпионат бошланишини интизорлик билан кутяпман. Умид қиламанки, бу йил “Андижон” аутсайдерлар қаторида бўлмайди.

- “Андижон”га келганингиздан бери сизни ўнг ва чап қанот ҳимоясида харакат қилганингизни кўрдик. Ўзингиз учун қай бири қулай?
- Буни фарқи йўқ. Муҳими ўйнасам бас.
 
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика