RU

Последние новости

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  2 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

Азамат Исроилов: “Қизилқум” билан ўйин томошабоп бўлди” Новости

Азамат Исроилов: “Қизилқум” билан ўйин томошабоп бўлди”

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувдан сўнг “бургутлар” ҳимоячиси Азамат Исроилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Мураббийимизнинг туғилган кунига муносиб совға тайёрлаш мақсадида фақат ғалаба учун ўйнадик. Лекин мезбонлар ҳам ўз уйида мағлуб бўлмаслик илинжида астойдил харакат қилди. Учрашув тенг курашлар остида ва шу билан бирга томошабоп бўлди. Омадимиз келиб 8-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришдик. Аммо кейинчалик ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Рақиб футболчилари кўпроқ стандарт вазиятларда яхши ўйин намойиш этди. Голларни ҳам стандарт вазиятлардан сўнг уришди. 

- Аммо иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришни уддаладик. Нима ҳам дердик Кубок ўйинида илк учрашувда сафарда дуранг қайд этиш ҳам аслида ёмон натижа эмас. Шу боис бу биз учун ғалабага тенг бўлди. Кейинги ўйин олдидан руҳий устунлик бериши турган гап. “Қизилқум” билан Андижонда жавоб ўйини турибди. Насиб қилса ўз мухлисларимизни қувонтирамиз. 

- Энди кейинги эътиборимизни “Қўқон-1912”га қарши кечадиган баҳсга қаратган холда, бўлажак учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Аҳамияти юқори бўлган ўйинда фақат ғалаба керак. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш ниятимиз бор. Рақибни хурмат қилган холда шуни айтишим мумкин, сафардан ғалаба билан қайтса бўлади – дейди Азамат Исроилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика