RU

Последние новости

12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  5 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  2 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4

Азамат Абдураимов: "Ҳиндистонга қарши ҳаёт-мамот ўйини бўлди" Новости

Азамат Абдураимов: "Ҳиндистонга қарши ҳаёт-мамот ўйини бўлди"

U-16 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон - Ўзбекистон (1:1) учрашувидан кейин Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳиндистон билан учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ўз шогирдларимни яхши ўйин билан табриклайман. Афсуски ўтказиб юборилган гол мантиқий эмасди. Сабаби ташаббус биз томонда эди ва биринчи таймда жуда кўп стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳиндистон гуруҳдаги икки ўйинда 5тадан голлар уришгани ҳақида кўп гапирилди, аммо бугун дарвозабонимиз хато қилмаганда биз умуман гол ўтказмасдик.

- Ўйинни кўрмаганлар қандай қилиб Ҳиндистонни юта олмадик деб ўйлашади...

- Ҳиндистонни кучсиз деб ҳисобламайман, сабаби улар бизнинг гуруҳда биринчи саватчада эди. Кимни ёдида бўлмаса Ўзбекистоннинг на ёшлар, на ўсмирлар терма жамоалари олдинги Осиё чемпионатига чиқа олмаганди. Шу боис биз мана шу йўқотишлар ўрнини тўлдириш ва ватанимиз обрўсини тиклашимиз керак. Балки бизнинг жамоамизда ёрқин ижрочилар йўқдир, аммо характер бор. Масалан, ўтган ўйинда ҳисобда ортда қолиб якунда ғалаба қозониб кетгандик. Ўз шогирдларим билан фахрланаман.

- Гуруҳда энг қийин ўйин бугун бўлдими?
- Бугун биз учун ҳаёт ва мамот ўйини бўлди. Биз бугун дурангга эмас ғалаба учун ўйнадик. Ғалаба қозониб йигитлар футбол ўйнай олишларини исботламоқчи эдик.

- 7 очко Осиё чемпионатига чиқиш учун етарли бўлдими?

- 7 очко билан Осиё чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибмиз. Бироздан кейин бошқа гуруҳдаги ўйинлар тугагач буни аниқ билиб оламиз. Очиғини айтаман саралаш бошланмасдан олдин қитъа чемпионатига чиқишимзга ишонганман, бироқ бугун ғалаба қозонамиз деб кутгандим.


Рейтинг: -69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика