RU

Последние новости

16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  5

Азамат Абдураимов: “Бунёдкор”га раҳмат" Новости

Азамат Абдураимов: “Бунёдкор”га раҳмат"

“Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтказилган хайрия учрашуви якунланганидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Азамат Абдураимов “Спорт” телеканалига интервью бериб шоу ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Жамоамиз аъзоси Дмитрий Краев жароҳат олиб сафдан чиққани боис уни хорижда операция қилдириши кераклиги аён бўлди. Шу сабабли унинг даволаниб соғайиб кетишига ёрдам бериш мақсадида бундай тадбирни уюштирдик. Албатта, бу биринчиси эмас ва аввал ҳам бундай тадбирлар ўтказилган. Футболчиларимдан биринчи навбатда олий лигага қайтганимиз билан миннатдорман. Қолаверса, улар жамоадош дўстини бундай вазиятда ёлғизлатиб қўйишмаганига раҳмат айтаман. Мавсум якунланганидан сўнг Дмитрий Краев даволаниши учун хайрия учрашуви ўтказишни режалаштиргандик. Мана бугун ана шу ўйинни ўтказдик ва хайрия учрашувидан тушадиган маблағни Краевнинг ҳисоб рақамига ўтказамиз.

Ўз навбатида “Бунёдкор” раҳбарияти, футболчилари ва айниқса, Миржалол Қосимовга алоҳида минатдорчилик билдираман. Улар оғир ўтган мавсумдан сўнг таътилга шошилмасдан Андижонга ташриф буюриб хайрия учрашувида иштирок этишди. Бу билан “Бунёдкор” ҳам Дмитрий Краевнинг даволаниши учун ўз ҳиссасини қўшди. Бир сўз билан айтганда, бугун Андижонда ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтди. Бундай учрашувлар кўпроқ ташкил этилса, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада оширади.

- Ниҳоясига етган мавсум якуни тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Муддатидан олдин олий лигага чиқиш вазифасини бажарган бўлишимизга қарамай, мавсум биз учун осон ўтгани йўқ. Бу йил олдимизга иккита вазифа қўйгандик. Биринчиси, жамоани яна олий лигага қайтариш эди. Иккинчиси эса шаклланган жамоа тузиш. Жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда бир қатор маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялашга ҳаракат қилдик. Яъни, келажакни ўйлаб жамоа шакллантирдик.

- Албатта, олий лигага чиққандан кейин таркибни кучайтириш талаб этилади. Бу борада қандай ишлар олиб борилади?
- Биринчи галда пойдевор яхши бўлиши керак. Болалар футболи, академияга эътибор қаратиш ва уларни “Андижон” жамоаси учун муносиб ўйинчи сифатида тайёрлаб бориш лозим. Бу ишонч албатта ўз самарасини беради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика