RU

Последние новости

20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  3 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  1 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  1 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  2 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  8 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  24 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  20 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  23

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида Новости

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида

Терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғини якунига етганидан кейин мақола ёзгандим.

Унда мухлислар норозилигига сабаб бўлган ҳолат — "Бунёдкор"нинг бир неча нафар вакили мунтазам чақирув олаётгани ва ўртоқлик учрашувларида доимий равишда ўйнаётгани ҳақида гап борган.

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Ўшанда мени "хайпчилик"да айблашди. Бир неча соат олдин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайда ўтказиладиган (8-18 февраль кунлари) навбатдаги йиғинида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Ва мен яна ўша мавзуни тилга олишга мажбур бўляпман. Истанг "хайпчилик"ка йўйинг, истанг...

Хуллас, олдин ҳам айтганимдек, менда Қодирқулов, Қобилов ва Тўраевга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ, бўлмаган ҳам. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Бу гал "Бунёдкор"нинг 22 ёшли форварди Миржаҳон Мираҳмадов ҳам қайдномадан ўрин олибди. Унга ҳам ташаккур. Лекин, шу ўринда Вадим Карленович манзилига бир ҳақли савол туғилади: Миржаҳонга терма жамоада нима бор?!

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Савол: 

1. Абрамов 2 йил давомида қўл остида ўйнаган "Бунёдкор" ҳужумчисининг нималарга қодирлигини билмайдими?

2. 2017 йилдан бери Суперлигада атиги 11 та гол урган марказий ҳужумчи терма жамоа либосини кийишга муносибми?

3. Кимдир айтиши мумкин: ўртоқлик ўйини-ку, шунчаки синаб кўряпти. Лекин, бу ўринга Ўзбекистон чемпионатининг ўтган мавсумида 12 та гол урган Шоҳруз Норхонов ёки 17 гол билан тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаган Бобир Абдихолиқов муносиброқ эмасми?

ФАКТ: "Бунёдкор" таркибига мавсумнинг ўртасида келиб қўшилган Хуршид Ғиёсов йил охирига қадар 8 та гол урди. У ярим ҳимоячи ҳисобланади. Маълумот учун, Ғиёсов терма жамоадан чақирув олмади.

Мураббийларга ҳар доим ҳамма жойда эътирозлар бўлган ва бўлаверади. Буни тўғри тушуниш керак. Улар биздан кўпроқ нарсани билишади. Умид қиламизки, терма жамоамиз устози тез орада юқоридаги саволларга жавоб бериб кетади.

Дарвоқе, Миржаҳон Мираҳмадов ҳам олдин гапирганимиз Юрий Белоуснинг мижози ҳисобланади. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика