RU

Последние новости

22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  53 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  5 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  13 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1

Аёллар ўртасида ОФК U-16 ва U-19 ОЧ саралаш ўйинларига 17 июнь куни қуръа ташланди Новости

Аёллар ўртасида ОФК U-16 ва U-19 ОЧ саралаш ўйинларига 17 июнь куни қуръа ташланди

17 июнь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2015 йили ўтказиладиган аёллар ўртасидаги U-16 ва U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.
U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бугун саралаш баҳсларидаги рақибалари номини билиб олди. Марказий-Жанубий ва Ғарбий Осиё минтақасидан ўрин олган Ўзбекистон саралашнинг «B» гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Фаластин, Қирғизистон ва Тожикистон U-16 ўсмир қизларига қарши ўйнайдиган бўлди. Саралаш баҳсларига 4-13 октябрь кунлари Шри-Ланка мамлакати мезбонлик қилади.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий Осиё минтақасига кирувчи 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларида иштирок этишади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-16 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Япония, КХДР, Хитой, Таиланд), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

Аёллар ўртасида U-19 ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 3-9 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларидаги рақибалари номини билиб олди. Унга кўра, Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Саралаш ўйинларига 5-9 ноябрь кунлари Иордания мамлакати мезбонлик қилади.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий ҳамда Шарқий минтақага кирувчи жами 14 жамоа жами тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда 1-саралаш босқичида иштирок этадилар. Гуруҳ ғолиблари ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-19 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Жанубий Корея, КХДР, Хитой, Япония), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, ҳар иккала ёш тоифасидаги ОЧ-2015 финал босқичи ўйинлари мезбонлари ОФК томонидан кейинроқ тасдиқланади.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
4-13 октябрь, Шри-Ланка.
«B» гуруҳи.

Шри-Ланка
Ўзбекистон
Баҳрайн
Қирғизистон
Тожикистон


U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
5-9 ноябрь, Иордания.
«А» гуруҳи.

Иордания
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Ливан
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика