RU

Последние новости

19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  5 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0

Аёллар футзали: 14-чемпионатда бешта жамоа қатнашади Новости

Аёллар футзали: 14-чемпионатда бешта жамоа қатнашади

Эртага, пойтахтдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида футзал бўйича аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионатига старт берилади.

14-бор ўтказилаётган мусобақада бешта жамоа ғолиблик учун курашадиган бўлди. Булар – “Севинч” (Қарши), “Металлург” (Бекобод), “Локомотив” (Тошкент), АГМК (Олмалиқ) ҳамда “Пахтакор” (Тошкент). Аслида иштирокчилар сони 7-8тани ташкил этиши кутилганди, бироқ сўнгги паллаларда “Бухоро” ва “Шўртан” жамоалари турнирда қатнашмасликларини маълум қилишди.

Учрашувлар тақвими:

15 февраль
09.00          “Севинч” – “Пахтакор”
10.30          “Металлург” – АГМК
“Локомотив” жамоаси дам олади.

16 февраль
09.00          “Локомотив” – “Металлург”
10.30          АГМК – “Севинч”
“Пахтакор” жамоаси дам олади.

17 февраль
09.00          “Локомотив” – “Севинч”
10.30          “Пахтакор” – АГМК
“Металлург” жамоаси дам олади.

18 февраль

10.30          “Металлург” – “Севинч”
12.00          “Локомотив” – “Пахтакор”
АГМК жамоаси дам олади.

19 февраль
10.30          “Металлург” – “Пахтакор”
12.00          “Локомотив” – АГМК
“Севинч” жамоаси дам олади.

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги футзал чемпионатининг олдинги 13 мавсумининг барча бош совринлари “Севинч” жамоасига насиб этган.

Мазкур чемпионат ўйинлари шу йилнинг 2-12 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда ўтадиган аёллар футзали бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиши режалаштирилган терма жамоамизга номзодлар танлаб олиш имкониятини бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Тартиб бўйича иккинчи бор ташкиллаштирилаётган қитъа чемпионатида аёллар терма жамоамизнинг совринли ўринлардан жой олишига эътибор қаратилмоқда. 2015 йили Малайзияда бўлиб ўтган илк Осиё чемпионатида Аваз Мақсумов устозлигидаги терма жамоамиз гуруҳдан чиқа олмаганди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика