Аёллар футболи. Япония - Осиё чемпиони!
21 апр 2018 08:30
Новости
Аёллар футболи. Япония - Осиё чемпиони!
Иорданияда бўлиб ўтган аёллар футболи бўйича навбатдаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Ҳал қилувчи финал ўйинида Австралияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Япония аёллар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Хитой Таиланддан 3:1 ҳисобида устун келди.
Финал баҳси якунига етгач, ғолиб жамоани тақдирлаш маросими ўтказилди ва бунда ОФК президенти Шайх Салмон бин Халифа чемпионларга кубокни топширди. Шуни айтиш лозим, аёллар футболи бўйича Осиё чемпионати тарихда илк бор Ғарбий Осиё мамлакатида ташкил этилди.






Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии