RU

Последние новости

12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  1 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0 12:05Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат"да бош мураббий ўзгарди  1 11:42Саудия Арабистони клуби яна бир бразилияликни ўз сафига қўшиб олди  1 11:17Роналду: "Португалия терма жамоасидаги фаолиятимни якунлаш? Мен асосий таркибда ўйнашим керак"  11 10:45Расман. Шукуровнинг янги жамоаси навбатдаги трансферни эълон қилди  0 10:17"Ал Иттиҳод" "Аякс" етакчиларидан бирини сотиб олди  1 09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  1 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  2 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  6 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  6 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  8 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   14 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  27

Аёллар футболи. XXIII чемпионат: «Металлург» беш дақиқа кам чемпион! Новости

Аёллар футболи. XXIII чемпионат: «Металлург» беш дақиқа кам чемпион!

Мамлакатимизда аёллар футболининг сўнгги ўн беш йилги даври Қаршининг “Севинч” жамоаси муваффақиятлари билан боғлиқ бўлди.

2003 йилги чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган қаршиликлар келаси йилги мавсумдан кумуш медалларни мақсад қилишганди. Кутилмаганда футболчи қизлар олтин медалга эришиб қўя қолишди. Ўша мавсумда жамоа бош мураббийи Владислав Хан ва жамоа сардори Гулнора Аъзамовага жамоа ҳомийси ва эгаси “Шўртангазкимё” мажмуаси томонидан мукофот сифатида автомашина ҳадя этилганди. Тақдирлаш маросимида  корхонанинг ўша пайтдаги  раҳбари Алишер Султонов 2005 йилги мавсумда жамоа яна олтин медалларга сазовор бўлган тақдирда асосий таркибнинг барча аъзоларига, яъни ўн бир нафар футболчига ўзимизда ишлаб чиқилган автомашина калитларини топширишини ваъда қилганди. Бироқ чемпионатнинг сўнгги турларидагина қаршиликлар “Андижанка” “тўсиғидан” ўта олмай, якунда кумуш медал билан кифояланишганди. 2006 йилги мавсумдан то шу йилга қадар эса “Севинч” бош совринни бировга бермай келди. “Севинч” бисотини кетма-кет ўн бир маротаба, умумий олганда эса ўн икки маротаба  олтин медал билан тўлдирди.

Салкам ўн беш йил мобайнида “Севинч”ни биргина “Андижанка” жамоаси доимий таъқиб қилиб келганди. Гоҳ чемпионатда, гоҳ Кубок ўйинларида бош совринларга айнан шу жамоалар даъвогарлик қилишганди. Икки йил муқаддам андижонликларнинг кўп йиллик устозлари Мирон Ким вафот этгач, жамоани омад ҳам тарк этди. Кўпкарра чемпион ва Кубок соҳиби “Андижанка” бугунга келиб ўртамиёналар қаторидан жой олди. Бироқ “Андижанка”нинг “ортга чекингани” “Севинч”нинг якка пешқадамлигини таъминламади – уч-тўрт йилдирки “Металлург” жамоаси фақат юқори ўринлар учун кураш олиб бориб, “Севинч”нинг “тинкасини қуритиб” келмоқда. Гарчи чемпионат ўйинларида атиги бир-икки очколарга ортда қолиб, якунда кумуш медалларга эришиб келаётган бўлса-да, Кубок ва Суперкубокни “Севинч”дан тортиб олишга муваффақ бўлди. Ниҳоят, бекободликлар бу йил ўз орзу ва умидларига етишадиган бўлиб туришибди. Чемпионатдаги асосий таъқибчиси “Севинч”ни икки ўйинда  – уйда ва сафарда ҳам мағлуб эта олгани, қолаверса, қаршиликларнинг кутилмаганда “Шўртан”га ютқазиб қўйишгани “Металлург”нинг муваффақиятини таъминламоқда. Шерали Бобоқулов шогирдлари амалий жиҳатдан олтин медалли бўлишди, бироқ буни футбол дейдилар, олдинда саккиз тур бор, назарий жиҳатдан нафақат “Севинч”нинг, балки “Бунёдкор”нинг ҳам имкониятлари бор ҳали.

Хўш, ўн икки карра чемпион “Севинч”га нима бўлди? Уларнинг “шоҳсупадан” тушишларига мажбур этаётган нарса нима?

Бир пайтлар жамоанинг бош ҳомийси “Шўртангазгимё” мажмуаси ўз футболчиларининг нафақат миллий чемпионат ўйинларида, балки вакиллари кўпчиликни ташкил этган мамлакат терма жамоаларидаги фаолиятини ҳам жиддий назорат қилар, ҳеч қандай муаммо ва камчиликларга йўл қўйиб бермас эди. Ташкилот ҳамон жамоа муассиси ҳисобланади, ҳамон ёрдамини бериб келмоқда. Аммо тан олиш керак, таъминлов аввалгидек эмас. Натижада жамоа асосий таркибининг кўпчилиги бошқа клубларга йўл олишди. Фактларга мурожаат этайлик. “Севинч”нинг етакчилари ҳисобланган, унинг муваффақиятларига кўп ҳисса қўшган Махлиё Сариқова, Махфуза Туропова, Феруза Турдибоева, Зумрад Назарова, Дилдора Низомова бугун “Металлург” сафида тўп суришмоқда. Олга Қаҳҳорова, Мария Моисеева, Луиза Тошметова, Азиза Эрматова, Эъзоза Шарипова сингари моҳир дарвозабон ва ўйинчилар “Бунёдкор” таркибида совринли ўринлар учун курашмоқдалар. Садоқат Рўзиева, Фазилат Баҳромова, Улдона Тўхтаева, Дилдора Эргашева, жамоанинг кўп йиллик чемпионат тўпурари Зебо Жўраева“Шўртан”га бепул ижарага берилсада, илк турдаёқ дугоналаридан уч очко тортиб олиб, “Севинч”ни ноқулай аҳволга солиб қўйдилар. “Севинч”нинг барча муваффақиятларида бош сабабчи бўлган Камола Усмонова эса бугун “Қизилқум-Гули” таркибидан жой олган. Кўриб турганингиздек, бутун бошли жамоа тарқалиб кетган. Шундай бўлса-да, “Севинч” “тақдирга тан бераётгани” йўқ, клуб қошида фаолият юритаётган футбол мактаби тарбияланувчилари эвазига ҳамон кучлиларга жиддий қаршилик кўрсатишда давом этаётир. Таркиби асосан ёшлардан иборат жамоанинг олтин бўлмасада, кумуш, камида эса бронза медали билан тақдирланишининг ўзи ҳам катта гап...


Изоҳ:

“Севинч” 18 ва 19-тур ўйинларини муддатидан олдин ўтказиб олди – “Қизилқум”ни 10:0, “Машъал”ни эса 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
2 октябрда 15-турга старт берилади.

Ойбек Юнусов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика