RU

Последние новости

16:32"ФарДУ" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  2 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  3 15:16"Челси" — "Эвертон". Энцо ва Палмер асосий таркибда  2 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  3 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  21 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  10 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  5 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  21 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  4 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Севинч” 0:5 Новости

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Севинч” 0:5

Бугун жамоамиз ўз майдонида Хоразмнинг “Тўмарис” жамоасини қабул қилди. Ушбу учрашув 19-тур доирасидаги бўлиб, аслида “Тўмарис” жамоаси майдонида бўлиши керак эди.


Ҳар иккала жамоа ўзаро келишувига асосан, ўйин Қаршида бўлиб ўтди. Шунингдек ўйин муддати ҳам олдинга сурилди.

Бугун “Тўмарис” жамоаси учрашувда майдон эгаси сифатида ўйнади. Мазкур жамоаларнинг турнир жадвалида мавқиега эътибор қаратадиган бўлсак, “Тўмарис” жамоаси чемпионатнинг асосий аутсайдери бўлиб турибди, “Севинч” жамоаси эса чемпионлик учун даъвогарлик қилмоқда.

Учрашув натижасини ҳам шундан келиб чиқиб, тахмин қилишни қийинчилиги йўқ эди. Чунки жамоамиз ҳар қандай рақибга (унинг мавқиега қараб эмас) қарши кучли ўйин намойиш этадиган жамоа ҳисобланади. Бунга уларнинг тажрибаси ҳам салоҳияти ҳам етарли даражада.

Кутилганидек бугунги учрашув ҳам ана шундай жамоамиз устунлигида бошланди. Тўғри, ўйин бошида бироз жамоамиз рақибларига олдинга ўтишга имкон яратиб беришди, аммо бу кўпга чўзилмади. Шундан сўнг жамоамиз кенг майдон бўйлаб ҳужумга ўтди ва тезкор гол киритишга эришишди. Учрашувнинг 3-дақиқасида марказдан жарима майдонига тезликда кириб борган жамоамиз ҳужумчиси Зебо Жўраева, бир уринишда дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, ярим ҳимоячимиз Феруза Турдибоева орадаги ҳисобни 0:2га етказиб қўйди. Ушбу голлардан кейин қизларимиз тезкор ҳужумлар уюштириб, кетма-кет яна рақиблар дарвозасига учта гол киритишди. Учрашувнинг 9, 10 ва 11-дақиқаларида Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибоева ва Зебо Жўраевалар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзишиб қўйишди.

Зебо Жўраеванинг учрашувдаги урган иккинчи голи мавсумдаги 32-голига айланди. Моҳир ярим ҳимоячи қизимиз Феруза Турдибоеванинг ҳам мавсумдаги урган голлари 11тага етди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида дарвозабонимиз Ольга Кахарова алмаштирилди, унинг ўрнини Лайло Тилавова эгаллади. 19-дақиқада эса жамоамиз мураббий Владислав Хан бирданига учта ўйинчини алмаштирди, буни тушунса бўларди, чунки олдинда кетма-кет ўйинлар бўлгани учун шундай қарор қабул қилишга тўғри келди. Дарҳақиқат бу вақтга келиб, ўйин тақдири ҳам деярли ҳал бўлган эди. Дастлаб майдонга тушган жамоамиз сардори Зебо Жўраева ўрнига Нилуфар Қудратова, ёш ҳимоячимиз Фаёза Самандарова эса ҳужумчимиз Маҳлиё Сариковани ўрнига, чемпионатнинг иккинчи давраси бошидан “Севинч” жамоаси сафига қўшилган, бунгача “Севинч-2” жамоасида тўп сурган ёш ярим ҳимоячи Кунноса Нетрояж Мария Моисеева ўрнини эгаллади. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида дарвозаларга голлар киритилмади.

Шундай қилиб, биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз ўйинчилари гол уришга унчалик ўринишмади. Улар кўпроқ ўзларида тўпни ушлаб туришга ҳаракат қилишди. Ора-орада ташкил этилган ҳужумларда ҳужумчиларда гол уришга аниқли етишмади. Учрашувнинг иккинчи бўлимида бошқа эсда қоларлик воқеалар содир бўлмади.

Шундай қилиб, “Севинч” жамоаси жорий чемпионатдаги ўзининг 16-ғалабасини нишонлади ва очколари сонини 48тага етказиб олди. Жамоамиз мусобақа турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.

Жамоамиз навбатдаги 17-тур учрашувини ўз майдонида Олмалиқнинг “Олмалиқ W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 8 октябрь  пайшанба куни бўлиб ўтади.

XXI Ўзбекистон чкмпионати, 19-тур.

 “Тўмарис” (Хоразм) – “Севинч” (Қарши) 0:5

06.10.2015. “Геолог” стадиони. 16:00да

Бош ҳакам: Сухроб Сатторов (Шахрисабз)

Ҳакамлар: Дилфуза Рўзиева (Қарши), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз), Зилола Раҳматова (Қарши).

Назоратчи:  Шуҳрат Эгамбердиев (Қарши)

Голлар: Зебо Жўраева, 3-0:1, 11-0:5,  Феруза Турдибоева, 7-0:2,10-0:4,  Маҳлиё Сарикова, 9-0:3.

“Тўмарис”: 1.Жумагулбону Бекберганова, 4.Гулёр Турсунбоева, 5.Сабоҳат Эркинова, 6.Райҳон Бекберганова, 7.Дилноза Бектемирова, 11.Барчиной Эшмуродова (14.Зуҳра Отабекова 46), 9.Моҳинур Қўзиева, 17.Дилноза Ўтамова, 12.Шахзода Эрматова, 3.Асалой Отаназарова, 10.Гулмира Тожибоева (с).

Захира: 2.Мухлиса Қодирберганова.

“Севинч”: 1. Ольга Кахарова (12. Лайло Тилавова 12), 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 3.Олия Ахмедова, 11. Шахзода Жамолова, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 9.Маҳлиё Сарикова (15. Фаёза Самандарова 19), 19. Мария Моисеева (77.Кунноса Нетрояж 19), 10. Зебо Жўраева (с) (23.Нилуфар Қудратова 19).

Захира: 16.Матлуба Абдирасулова, 18. Камола Рисқиева, 2.Ангелина Полешкевич.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика