RU

Последние новости

14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  1 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  18 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  2 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади Новости

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Севинч" жамоалари етиб келишди.

Чемпионлик пойгасида ҳам жиддий рақобат қилаётган мазкур икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинга бўлган қизиқиш катта.

Режага кўра финал ўйини 25 ноябрь куни ўтказилиши керак эди. Тақвим бўйича 17-26 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аёллар ўртасида CAFA кубоги бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ, айрим сабабларга кўра Бишкекдаги мусобақа кейинроққа қолди. Натижада октябрь ойининг юқорида келтириб ўтилган кунларида бўшлиқ юзага келди. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ўзаро келишиб, мана шу вақт оралиғида мамлакат кубогининг финал учрашувини ўтказишни лозим деб топди. Бу қарор шунингдек кубок финалининг ноябрь ойи сўнггига қолиб кетмаслигини ҳам таъминлаб беради. Ўз навбатида Тошкент ва Қарши жамоалари ҳам юқоридаги қарорни қўллаб-қувватлашди.

Шундан келиб чиқиб, 24 октябрь — пайшанба куни финал учрашуви Тошкентдаги "Тўқимачилик" стадионида ўтадиган бўлди. Беллашув соат 15:00да старт олади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика