RU

Последние новости

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Аёллар футболи: “Металлург” - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби Новости

Аёллар футболи: “Металлург” - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби

Мамлакат чемпиони ҳамда Кубок соҳиби ўртасида кечиши кўзда тутилган Суперкубок ўйини бўлиб ўтди.

Пойтахтдаги Жар стадионининг захира майдонида амалдаги мамлакат чемпиони “Металлург” ҳамда 2017 йилги Кубок финалчиси (сабаби Кубокни ҳам “Металлург” қўлга киритган) “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ҳар иккала жамоа ҳам ғалабага бўлган шижоатини, иштиёқини намоён этишди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида “Бунёдкор” қизларининг ташаббускорлиги сезилиб турди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар эса самарасиз якунланаверди. “Металлург” ҳам қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишди. Бу кўп ўтмай самарасини берди. Қизиғи, “Бунёдкор” жамоаси дарвозасига киритилган дастлабки голда пойтахтликларнинг ўзлари рақибларига “ёрдамлашишди” – Луиза Садирова бурчакдан оширилган тўпни майдон ташқарисига чиқариш ўрнига ўз дарвозаси тўрига йўллаб қўя қолди. Ўн дақиқа ўтар-ўтмай Луизанинг хатосини жамоадоши Людмила Карачик тузатди – дарвозабон билан бирга-бир чиққан ҳолда дарвозани ишғол этишнинг уддасидан чиқди – 1:1.

Томошабинлар иккинчи бўлимда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар иккала томондан бир неча бор ҳужумлар уюштиролди, хавфли вазиятлар яратилди. Бироқ дарвоза бир бор ишғол этилди. Ўйиннинг 70-дақиқасида Нозимахон Эргашева “Бунёдкор” дарвозасига гол киритиб, муҳим ғалабани таъминлади.

Шу тариқа “Металлург” иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритиб, бу борада етакчи ҳисобланган “Севинч” билан кўрсаткичларини тенглаштириб олди.


Ўзбекистон Суперкубоги.
“Бунёдкор” - “Металлург” –– 1:2 (1:1).
28 март. Тошкент шаҳри. Жар стадиони. 85 томошабин.
Ҳакамлар
: Эдита Миробидова (Тошкент), Зилола Рахматова (Қарши), Кристина Середа (Тошкент), Анна Сидорова (Тошкент).
“Бунёдкор”: Ольга Қаҳҳорова, Дилноза Бектемирова, Саида Галимова, Марина Косникова, Умида Зоирова, Мария Моисеева (Екатерина Сальнокова, 65), Солиха Ҳусниддинова, Рушания Сафина, Луиза Садирова, Тожинисо Рашидова (Озода Хожиева, 77), Людмила Карачик.
“Металлург”: Гуландон Бойматова, Зумрадхон Назарова, Холида Дадабоева, Нозима Камолтоева, Ирода Турдалиева, Феруза Турдалиева, Махлиё Сариқова, Диёра Эркинова (Жесика Кручинина, 64), Мавлуда Минавварова, Дилдора Нозимова, Нозимахон Эргашева.
Голлар: Л.Карачик (41) – Л.Садирова (33-ўз дарв.), Н.Эргашева (70).
Огоҳлантириш: Д.Бектемирова (58) – З.Назарова (6), М.Минавварова (27).  
Назоратчи – Рўзим Давлатмуродов (Тошкент).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика