RU

Последние новости

11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  1 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  28 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  19 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2

Айбек Нурбаев: "Про лига етакчилари орасидаги энг кучли жамоа бу "Динамо" Новости

Айбек Нурбаев: "Про лига етакчилари орасидаги энг кучли жамоа бу "Динамо"

Про лига 17-туридан ўрин олган "Арал" – "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Айбек Нурбаев учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Уч очко бизга жуда зарур эди. "Локомотив" билан дуранг қайд этган "Динамо" ҳам бу учрашувга катта эътибор қаратди. 19 августда охирги ўйинимизни ўтказдик. Уч ҳафта ўйин амалиётисиз қолдик. Шу сабаб ҳам йигитларнинг жисмоний ҳолатида камчиликлар бўлди. Бундай катта пауза бўлса, йигитларни формада ушлаб туриш қийин бўлади. Ўйинга келсак, икки тайм икки хил бўлди. Биринчи бўлимда "Динамо" устунлик қилди, иккинчи бўлимда эса бизнинг устунлигимизда ўтди. Вазиятлардан фойдалана олмадик.

- 15 сентбрь куни "Хоразм"га қарши ўйиндан сўнг, яна катта пауза юзага келади. Ўйинлар орасидаги бунчалик катта танаффусга фикрингиз қандай?

- Бу ПФЛнинг қарори. Биз нима ҳам қила оламиз. Кўнишдан бошқа иложимиз йўқ. "Хоразм"га қарши ўйин эса олти очколик учрашув бўлади. Ўйинга яхшилаб тайёрланиб, бор кучимизни ишга соламиз. Бугун учрашувга келган мухлислардан узр сўрайман. Келишгани учун раҳмат деб айтаман. 

- "Динамо" барибир Суперлига даражасидаги жамоа. Биринчи таймда ўйинимиз унчалик ҳам ўхшамади. Бунга сабаб нима бўлди?

- "Динамо" таркибида тажрибали ўйинчилар кўп. Бундан ташқари, легионерларнинг таъсири ҳам жамоа ўйинида бор. Шу жиҳатлар уларга устунлик бермоқда. "Динамо" кубокда ҳам ярим финалга етиб борди. "Қўқон-1912", "Локомотив" клублари билан ўйнадик. Бу уч етакчи жамоалардан энг кучлиси деб "Динамо"ни биламан. "Динамо" Суперлигага лойиқ жамоа. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика