Ахбор Имомхўжаев хотира турнири: Эртага мусобақага қуръа ташланади
30 июн 2023 17:35
Новости
Ахбор Имомхўжаев хотира турнири: Эртага мусобақага қуръа ташланади
Ўзбек спорти журналистикасининг отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев хотираси йўлида футбол мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.
Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида аввал хабар берилганидек 8 та жамоа иштирок этиши аниқ бўлиб улгурди: “Пахтакор” (фахрийлар), “Тонг” (фахрийлар), ЎФА (фахрийлар), “Журналист” (фахрийлар), шунингдек, Championat.asia, Sports.uz, “Шарҳловчи”, “Сулола”.
Мусобақа низомига кўра, фахрий жамоалар алоҳида, қолган тўрт жамоа алоҳида дастлабки уч кун давомида ўзаро майдонга тушади. Мусобақанинг сўнгги кунида эса гуруҳлардаги жамоалар ўзаро ўринлар учун саф тортади.
Эртага соат 16:00 да ҳар бир жамоа вакили “Бунёдкор” стадионида йиғилиши кўзда тутилган. Жамоалар қайси турда ўзаро рақиб бўлиши масаласига, шунингдек, мусобақага оид саволларга эртага ойдинлик киритиб ўтилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии