RU

Последние новости

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  3 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   5 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  3 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  5 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  18

Австралия U-19 - Ўзбекистон U-19 - 2:3 ёхуд ёшларимиз муддатдан аввал чорак финалда! Новости

Австралия U-19 - Ўзбекистон U-19 - 2:3 ёхуд ёшларимиз муддатдан аввал чорак финалда!

Баҳрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Австралия U-19 - Ўзбекистон U-19 учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

Австралия U-19 - Ўзбекистон U-19 - 2:3
18 октябрь 2016. Манама. "Халифа Спортс Сити" стадиони. 21:30
 
Ҳакамлар
: Аммар Али Ал Жунайби, Зайид Довуд Салмон Камол (БАА), Парк Ин Сун (Жанубий Корея), Ида Жумпеи (Япония)

Голлар: Бобир Абдихолиқов 28, - 0:1. Достон Ибрагимов 38, - 0:2. Достон Ибрагимов 47, - 0:3.Лиам Юуллий 63 пенальти, - 1:3.Жорж Блэквуд 90+3 пенальти, - 2:3.

Австралия U-19: 12.Тони Гловер, 2.Уильям Матч, 4.Томас Денг, 5.Жексон Бандеира, 6.Лиам Роуз (10.Калик Энтони, 46), 8.Марио Шабов, 13.Жорж Блэквуд, 14.Жозеф Чампинес, 16.Стив Кузмановски (9.Жайден Прасад, 16), 19.Жорж Тимотеу (17.Тариқ Маиа, 67), 23.Лиам Юуллий.
Захира: 1.Даниэль Маргуш, 3.Лачлан Скотт, 7.Рено Пископо, 11.Коннор Отули, 15.Патрик Флотманн, 18.Жасмин Керанович, 20.Жош Хоуп, 21.Жэйк Виллиам Бриммер, 22.Кеану Баккус.

Ўзбекистон U-19: 1.Умиджон Ҳамроев, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Исломжон Қобилов, 5.Хушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев (8.Саиджамол Давлатжонов, 84), 11.Бобир Абдихолиқов (13.Жавоҳир Эсонқулов, 69), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Жамшид Юсупов, 19.Достон Ибрагимов (18.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 82).
Захира: 2.Азизбек Суюнов, 7.Санжар Қодирқулов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 12.Умиджон Эргашев, 21.Шоҳрухжон Раимов, 22.Бегзод Ғанижонов, 23.Нурилло Тўхтасинов.

Огоҳлантиришлар: Жорж Тимотеу 3, Жозеф Чампинес 33, Исломжон Қобилов 45+1, Умиджон Ҳамроев 86, Тариқ Маиа 88, Азизжон Ғаниев 90+2.

Четлатиш: Исломжон Қобилов 55 (иккинчи огоҳлантириш)


№        

Жамоалар      

Ў       

Ю     

Д     

М     

Т-Н       

О     

1

Ўзбекистон

2

2

0

0

5:3

6

2

Тожикистон

2

1

0

1

3:2

3

3

Австралия

2

1

0

1

3:3

3

4

Хитой

2

0

0

2

0:3

0




                         МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                    ЯНГИЛАШ

90+4. УЧРАШУВ ТУГАДИ! Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди!

90+3. ГОЛ! Жорж Блэквуд пенальтидан гол урди - 2:3.

90+2. ПЕНАЛЬТИ! Иккинчи бор Ўзбекистон дарвозаси томон!

90+1. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Азизжон Ғаниев

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. Хожиакбар Алижонов шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этмоқда

88. Огоҳлантириш. Австралия. Тариқ Маиа

88. Охирги 15-20 дақиқа бир хил ўтмоқда, Ўзбекистон футболчилари ҳимояда тўпни фақат олдинга тепиб юборишмоқда

86. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Умиджон Ҳамроев

84. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жасурбек Яхшибоев ўрнига Саиджамол Давлатжонов тушди

82. Ўзгариш. Ўзбекистон.  Достон Ибрагимов ўрнига Шоҳрух Маҳмудхожиев тушди

80. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолди

76. 10 киши бўлиб қолган жамоамиз ҳисобни сақлаб қолиш учун борларини беришмоқда

74. Австралиянинг ҳужумлари бесамар кетмоқда

70. Вакилларимиз бурчак тўпи тепишди, аммо самара бўлгани йўқ. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

69. Ўзгариш. Ўзбекистон. Бобир Абдихолиқов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов тушди

67. Ўзгариш. Австралия. Жорж Тимотеу ўрнига Тариқ Маиа тушди

65. Австралия катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, Ўзбекистон асосан ҳимояланмоқда

62. ГОЛ! Лиам Юуллий 1:3

62. ПЕНАЛЬТИ! Дарвозамиз томон! Азиз Ғаниев рақибни ушлаб қолгани учун.

57. Чампинес ҳозир дарвозабонимизга нисбатан қўпол ўйнади, бош ҳакам сариқ карточкаси бор футболчини аяди

56. Австралияликларнинг жарима тўпи ҳимоячиларимиз томонидан қайтарилди

55. ЧЕТЛАТИШ! Исломжон Қобилов иккинчи сариқни олиб майдонни тарк этди

54. Ҳисоб йирилашгач рақибларнинг ҳужумлари ҳам хавфли чиқмай қўйди

53. Яхшибоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ тўпни шеригига узата олмади

50. Калик тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам уни оғизаки тарзда огоҳлантирди

48. Шабовнинг жарима майдонига узатган тўпини Денг боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

47. Ўнг қанотдан Жасурбек Яхшибоев Ди Мария услубида оёқларини чалиштирган холда тўпни жарима майдонига узатди, Абдихолиқов зарба бера олмади, чап қанотдан келаётган Достон Ибрагимов кучли зарба билан дарвоза тўрини йиртиб юборай деди - 0:3.

47. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОН ИБРАГИМОВ! 0:3

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. Австралия. Лиам Роуз ўрнига Калик Энтони тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон 2:0 ҳисобида олдинда

45+2. ЗАРБАААААА! Бандеиранинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди! 

45+1. Огоҳлантириш. Исломжон Қобилов

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

44. Австралияликлар иккита ўтказилган голдан сўнг ўзларига кела олишмаяпти

39. Ўнг қанотдан Жасурбек Яхшибоев тўпни жарима майдонига ошириб берди, Бобир Абдихолиқов тўпни атайин ўтказиб юборди, Достон Ибрагимовнинг кучли зарбаси олдида рақиблар ожиз қолишди - 0:2.

39. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОН ИБРАГИМОВ! 0:2.

35. Австралия жарима тўпига эга бўлди, жарима майдони ичига узатилган тўпни Томас Денг дарвозага йўллашга уринди, Умиджон Ҳамроев ўз ўрнида

34. ЗАРБААААААААААААААА! Достон Ибрагимов тўпни рақибдан олиб қўйди ва Абдихолиқовга тўп узатди, Бобирнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди!

33. Огоҳлантириш. Жозеф Чампинес

31. Яхшибоев ўнг қанотдан тўпни эгаллаб олдинга ўтди, унинг пасини Абдихолиқов тўхтата олмади

28. Ажойиб ҳужум ва ажойиб гол! Шароф Муҳитдинов тўпни эгаллаб олдинга ўтди ва чап қанотдаги Достон Ибрагимовга тўпни узатди, Ибрагимов дарвоза ёнидаги шерикларига пас берди, бу ерда Бобир Абдихолиқов тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

28. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! БОБИР АБДИХОЛИҚОВ! 0:1

26. Рақиблар тўлиқ куч билан ҳужумга ўтишмоқда, вакилларимиз эса қарши ҳужумга таянишмоқда

23. Австралияликларнинг ҳужумлари кескин чиқмоқда

20. Ўзбекистоннинг ҳужуми, дастлаб ўнг қанотдан Яхшибоев тўпни жарима майдонига узатди, кейинги вазиятда энди чап қанотда Достон Ибрагимов тўпни жарима майдонига оширди, дарвозабон ўз ўринда

19. Блэквуд ҳужумга ўтди ва бурчак тўпи ишлаб олди. Шабовнинг пасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

18. Ўйин асосан майдон марказига кечмоқда...

15. Ўзгариш. Австралия. Кузмановски ўрнига Жайден Прасад майдонга тушди

14. Рақиблар вакили Кузмановски жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшайди

12. Тўпни австралияликлар назорат қилиб туришибди, бироқ тўп узатиш ноаниқ чиқди ва ҳужум тўхтаб қолди

10. Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқа ортда қолди

7. Дастлабки дақиқалардаги кескинлик бироз пасайди

4. Бурчак тўпидан сўнг Исломжон Қобилов боши билан зарба берди, ноаниқ!

4. ЗАРБАААААА! Яхшибоевнинг йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Тони Гловер қайтарди!

4. Огоҳлантиришлар. Жорж Тимотеу

4. Абдихолиқов иккинчи бор жарима майдони ёнида йиқитилди.

3. Энди рақибларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Ҳаволатиб узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди

1. Бобир Абдихолиқов чап қанотда жарима майдони ёнида йиқитилди. Азизжон Ғаниев жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

1. Ўйин бошланди!

- Бугун Ўзбекистон Австралияни мағлуб этса муддатдан аввал чорак финалга йўл олади.

- Энди Ўзбекистон давлат мадҳияси!

- Австралия давлат мадҳияси янграмоқда

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди.

- Учрашув соат 21:30да бошланади




Рейтинг: +71   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика