RU

Последние новости

20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  2 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  1 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  15 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  7 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  22 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  12 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Австралия - Қувайт. Ўйиндан олдинги статистика Новости

Австралия - Қувайт. Ўйиндан олдинги статистика

Бугун Сидней вақти билан соат 20:00да Осиё Кубоги-2015нинг очилиш ўйини бўлиб ўтади.
Мельбурн шаҳрида Австралия ва Қувайт терма жамоалари тўқнаш келишади. Равшан Эрматов бошқариб борадиган ўйиндан олдинги баъзи статистик кўрсаткичлар билан танишиб олинг:

Австралия Қувайтга қарши ўтказган охирги 6та ўйиндан фақат биттасида ғалабага эришган. Бир ғалаба, бир дуранг ва 4 мағлубият.
 
Қувайт 2011 йилги Осиё Кубоги саралаши доирасида Канберрада Австралияни мағлуб этиб қайтган. 2009 йил Месаед Неда томонидан урилган гол "соккерузлар"нинг ўз майдонида мағлуб бўлишини таъминлаган.
 
Осиё Кубогининг охирги бешта мезбони мусобақада чорак финалдан ўта олмаган. (2007 йил тўртта мезбон бўлган - Индонезия, Малайзия ва Таиланд гуруҳда қолиб кетган. Вьетнам чорак финалда мағлуб бўлган. 2011 йил Қатар ҳам чорак финалда мусобақа билан хайрлашган.
 
Қувайт 2011 йилги қитъа чемпионатида гуруҳ босқичидаги учала ўйинда ҳам мағлубиятга учраган.
 
Австралия барча мусобақаларда охирги 11та ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, 8 марта мағлубиятга учради.
 
Австралиянинг охирги 12та голидан 8тасини Тим Кэхилл рақиб дарвозасига урган.
 
Майл Единак 2014 йилда Англия премьер-лигасида энг кўп 130 марта "подкат" қилган ва 141 бор тўпни рақибдан олиб қўйган.
 
Қувайт терма жамоасининг 10 нафар аъзоси "Ал-Қодисия" клубидан. Ҳеч бир клубдан бунчалик кўп футболчи Осиё Кубогига ташриф буюрмаган.
 
Осиё Кубогида иштирок этаётганлар орасида Қувайт саралашда энг кўп гол ўтказиб юборган - 7та.

 
Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика